Кремль чет элдаги рус диаспорасидан қандай фойдаланади

0
2025
Фото: slavicsac.com

Бугунги кунда аксарият Ғарб мамлакатларининг контрразведкалари Россия махсус хизматларининг фаоллиги ошиб бораётганидан хавотирда. Россия разведкасининг асосий мақсадлари орасида сайловларга аралашиш, Ғарбдаги ижтимоий жараёнларга ва униннг оқибатида сиёсий жараёнларга таъсир қилиш мақсадида нотўғри маълумотларнинг тарқалиши, саноат жосуслиги, хакерлик ҳужумлари ва кўплаб бошқалар бор. Аммо , Москванинг хориждаги рус диаспораси билан иш олиб бориши кўпинча Ғарб мутахассисларининг эътиборидан четда қолиб кетади.

Шу билан бирга, ушбу диаспоранинг аксарияти Кремль сиёсатини қўллаб-қувватлайди. Бу эса баъзи тадқиқотчиларга уларни Учинчи Рейхнинг немис агентлари билан таққослаш имконини беради. Бундай ўхшашликларнинг машҳур шартларини ҳисобга олган ҳолда шуни таъкидлаш керакки, Кремлнинг хорижга кетган ватандошлари билан жадал иш олиб бориши ўз самарасини бермоқда. Масалан, Владимир Путиннинг 2018 йилдаги президентлик сайловларида чет элда истиқомат қиладиган руслар орасида ғолиб чиқиши, Россия бўйича кўрсаткичларида анча юқори бўлди, ҳатто Американинг машҳур The Washington Post нашри ҳам бунга эътибор қаратди.

Албатта, сайлов натижалари мутлақ кўрсаткич эмас, чунки муҳожирларнинг бир қисми янгидан бориб қўшилган жамиятга тўлиқ ассимилиция бўлиб бўлиб кетган ва умуман Россия билан боғлиқ жараёнларда иштирок этмайдиганлар бўлса ва мухолиф кайфиятда бўлган маълум бир қисм руслар сайловни бойкот қилиш стратегиясига қўшилишни лозим топдилар. Шунга қарамай, аксарият рус муҳожирларининг кайфияти сезиларли бўлиб, у нафақат илмий мақолалар, балки китоблар учун ҳам мавзуга айланди.

Муҳожирлар зафилиги

Ҳатто Россияни тарк этган одамлар, олисдаги ватанларининг таъсирига нисбатан заиф бўлишининг бир қанча асосий сабабларини алоҳида белгилаб ўтиш мумкин. Россияни тарк этган кўплаб ватандошларнинг ўз ватанлари билан расмий ёки ҳеч бўлмаганда психологик алоқани тиклашга муҳтож бўлишининг сабабларидан бири,- бу айбдорлик ҳисси ҳисобланади. Аста-секин пропаганда (тарғибот) билан сингдирилган мақсадда, «душманлик қилувчи» мамлакатга (айниқса АҚШ ёки Буюк Британияга) ҳижрат (эмиграция) қилиш хиёнат ҳисобланади, деган фикр ва ғоялар , айниқса онгли равишда диссидентлик йўлига қадам қўймган одамларнинг онгига жойланади. Ҳатто шахсий сабабларга кўра (турмуш даражасининг пасайиши, ўзини синаб кўриш ёки фарзандларига яхши таълим бериш эҳтиёжи ва яхши келажакка эга бўлиш истаги туфайли) Россиядан чиқиб кетишга қарор қилган тақдирда ҳам, бу одамлар «хоинлар» ёрлиғини кўтариб юришга тайёр бўлмайдилар.

Уларнинг давлат билан тўқнаш келишини онгли қабул қилишлари, улар учун оғирдир ва гўё ушбу сунъий равишда яратилган дилеммани ҳал қилиш учун Кремль «катта ватан» билан алоқаларни тиклаш мақсадини очиқ эълон қиладиган русийзабон ватандошлар ўртасида кўплаб уюшмаларни, форумлар ва конгрессларни яратади. Бундан эса, ушбу уюшмаларнинг аксарияти Кремль ташқи сиёсатининг ҳозирги йўналишини қўллаб-қувватлаш кўзланади. Аммо кўпгина муҳожирлар, ҳатто аввалдан сиёсатга бефарқ бўлса ҳам, тинчгина яшашни давом эттириш учун ҳам, бу овоза қилинмаган шартни осонликча қабул қилишга тайёрлар ва бир пайтни ўзида улар Россия томонидан «кечирилган ва қабул қилинган», дея ҳис қиладилар. Бундай кўрсатма, бемалол ҳижрат қилган мамлакатига душманлик билан мужассамлашиши мумкин, бу эса бугунги ташвиқотнинг бепарво муносабатига тўғри келади, унга кўра Кремл «фойдали» нарсаларга тўғри келади.

Кремль ўйин қиладиган иккинчи заиф нуқта – бу Россиядан келган муҳожирларнинг маданий жиҳатдан ўзини-ўзи индентификациялаш эҳтиёжидир. Бироқ, Россия Ташқи ишлар вазирлиги кўмаги билан яратилган ёки ишлаб чиқилган кўплаб сайтлар, гарчи улар шаклан маданий ва маърифий ҳусусиятга эга бўлсада, пинҳона равишда кремлчилар томонидан қўйилган масалаларни лоббилаштириб ҳам келади. Албатта, улар томонидан ташкил этиладиган кўргазмаларда, байрамларда ёки фестивалларда бир марта иштирок этиш, бундай тадбирларнинг барча иштирокчилари тамомила бир хил нуқтаи назарга эга дегани эмас. Қоидага кўра, бундай ташкилотлар фаолиятининг 90 фоизи нейтрал харакетрга эга, аммо уларнинг фаолиятига чуқурроқ жалб этилган одамлар, эртами-кечми сиёсий мотивларга дуч келишади.

Масалан, америкалик руслар Конгресси ўзини «диний православ қадриятларга асосланган» энг қадимий миллий ташкилот сифатида тасниф этади. У диний ва хайрия ишлари билан шуғулланади, лекин шу билан бирга баъзан Америка президентига анти-Россия санкцияларининг бекор қилинишини талаб қилиб хатлар юбориб туради. Бундай ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган тадбирларнинг асосий мавзуси рус тилини ўрганиш ва рус муҳожирлиги тарихига бағишланган бўлсада, аммо ташкилотчиларнинг ўзлари маълум қилишича, у ерларда «шунингдек, Россия атрофи бўйлаб рангли инқилобларни қўзғатишда АҚШ қандай рол ўйнаганлиги» ҳақидаги хабарлар янграб туради. Баъзида бундай тадбирларда «Россияни демонизинг (жинни қилаётган тахр.) қилаётган, олис тубли давлат” ҳақидаги фитна назариялари ва бошқа замонавий рус сиёсий ривоятлари қуллоққа чалиниб қолади.

Москва томонидан фаол фойдаланилаётган учинчи заифлик – бу «муҳожир инқирози»деб номланади. Руҳшуносларнинг фикрига кўра, мамлакатга деярли барча янги келганлар душманлик кайфияти босқичидан ўтадилар ва гоҳида, ҳатто ўша янги келган мамлакатларига нисбатан нафратланиш туйғуси ҳам бўлади – шу жумладан, анча вақтдан буён хорижда фаровон яшаганларида ҳам.

Шу билан бирга, кўплаб шахсий омилларга қараб, кўнгил совуш босқичи нисбатан қисқа ва саёз бўлиши мумкин ёки жуда узоқ давом этиши ва ҳақиқий депрессияга айланиши ҳам мумкин. Шунингдек, ушбу босқичда “тиқилиб қолиш” холати ҳам бўлади, бундай пайтларда муҳожир психологик юкларни кўторлмай қолади ва ортга қайтиб кетади. Бундай «тиқилиб қолиш” нинг яна бир шакли, айнан русийзабон муҳитга сингиб кетиш ҳам бўлиши мумкин, яъни, шундай муҳитдаки, бунда унинг маҳаллий аҳолидан ажратилган қисмида бўлиб, кўпроқ Россия телевидениесини томоша қилади, Кремль сиёсатини қўллаб-қувватлайди ва кириб келган мамлакатига нисбатан душманлик муносабатида бўлади. Хулқ-атворнинг бундай шакли ҳам эмиграция жараёнида янги мамлакат билан «ички эмиграция» ўртасидаги ўзига хос ғов ҳисобланади.

Оддий шароитларда янги ватанга нисбатан танқидий давр вақтинча бўлиб, мослашишга имкон беради, аммо юқорида таъкидлаб ўтилганидек, Россия ҳукумати чет эллдаги руслар учун уларни қабул қилган мамлакатдан ғоявий ва ақлий жиҳатдан ажратиб турувчи алоҳида муҳитни яратишади. Натижада, хотиржамлик ва комфорт манбаи сифатида қабул қилинган инқирозли вазиятда, ушбу муҳит кейинчалик ҳақиқий ассимиляцияга халақит берадиган “психологик тузоқ” га айланиши мумкин. Келгусида бундай одам Америка жамиятига расман қўшилиши мумкин, аммо унинг эмигрантлар ташкилотига сингиб кетганлиги натижасида, ўзининг «ҳақиқий» ватанига қалбан боғланиб қолади.

Махсус хизматлар диаспоралардан қандай фойдаланишади

Албатта, Москванинг муҳожирлар билан иш олиб боришидан кўзланган асосий мақсад «америкалик русларни» ёки «британиялик русларни»ни Россиянинг чет элда манфаатларини ҳимоя қиладиган, юмшоқ куч воситасига айлантиришдир. Бундай одамлар, қоида тариқасида, аввалдан чет эл фуқаролигига эга бўлиб, Ғарб сиёсатчилари ўзларининг потенциал электоратининг бир қисмини йўқотишдан қўрқишидан фойдаланиб, маҳаллий диаспоралар номидан гапиришлари мумкин. Бундай ишларга мисол тариқасида, юқоридаги каби Трампга ёзилган Россияга қарши санкцияларни бекор қилишни талаб қиладиган хат бўлиши мумкин. Бундай диаспоранинг баъзи вакиллари ҳудди Нью-Йорк штатида бўлгани каби сиёсатчиларга лоқал ёрдамчи сифатида ишга ёлланиб олишлари ва кейинчалик Сенат ва Штат ассамблеясининг Россияга ташрифларини мунтазам равишда ташкил қилиб борадилар. Баъзида эса, Россия махсус хизматлари диаспоранинг айрим вакилларини жосус сифатида жалб қилишдан ҳам тап тортишмайди.

Айнан шунга монанд воқеа , 2018 йил ноябрь ойининг бошида Буюк Британиянинг йирик оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалган ахборотда ўз аксини топган эди. Унда айтилишича, Буюк Британиядаги рус диаспорасининг ярми махсус хизматларнинг (СВР, ГРУ ва ҳатто ФСБ) ахборот етказувчилари экан. Мазкур «сенсация» Британиянинг Henry Jackson Society таҳлил марказининг, Россия жосуслик даражаси хақидаги маърузасини нотўғри талқин қилишга асосланган эди. Аслида, разведка ҳамжамиятидагилар томонидан манбаларга асосланиб тайёрланган ҳисоботда камтарроқ рақамлар келтирилган, яъни: 200 га яқин кураторлар бошқарадиган 500 га яқин агентлар ҳақидаги маълумотлар берилган. Бироқ, Россиялик муҳожирларнинг ўзлари, ҳисобот муаллифи, профессор Эндрю Фоксалл билан суҳбатда, ҳар бир ватандоши «сексот» бўлиши мумкин деб тахмин қилишмоқда.

Россиялик муҳожирларнинг бир-бирига нисбатан бундай шубҳаларини, шундай изоҳлаш мумкинки, диаспоранинг мухолифат вакиллари бўлган ватандошлар уйларига қайтиб бориши «хавф омили» сифатида қабул қилинади ва Россия ҳукуматида муҳожирларга нисбатан уларнинг Россиядаги мавжуд бизнес ёки оилаларига қарши самарали «илмоқлар» борлиги билан изоҳланади ва бу эса ҳукуматдагиларга нисбатан маълум бир жиҳатдан қарамликни келтириб чиқаради. Шунга кўра, хориждан қайтиб келган ва уйига навбатдаги ташрифи пайтида, ФСБ ходимлари томонидан ҳар қандай кишига саволлар берилиши мумкин ва у киши саволларга жавоб бермасликка журъати етмайди. Муҳожирлар томонидан берилган баҳога кўра, уларнинг собиқ ватандошларининг деярли ярим қисми, айниқса вақтинча чет элда бўлиб қайтганлар ва фақат пул топиш мақсадида ишлашга кетганлар ушбу хавфли зонада бўладилар.

Юқорида кўрсатилган «хавфли гуруҳ»га кирувчи одамлардан бирортасини ёллаш, Россия разведкаси учун маълум афзалликларни олиб келади. Ғарб махсус хизматлари Россияга сафарлар чоғида «ҳамкорликка жалб қилинган» одамлар кимлар билан алоқа қилаётганлигини кузатолмайдилар ва шу сабабли улар узоқ вақт давомида Ғарб аксил-разведкачилари учун сезилмас холатда бўлиб қоладилар. Бу одамлар махсус хизматларнинг шахсий таркибига кирмайдилар ва кўп ҳолларда улар ҳатто хорижий разведка агентлари таркибига ҳам кирмайди, шунинг учун уларни хоин сифатида фош этиш хавфи минимал даражани ташкил этади.

Қоидага кўра, Ғарб махсус хизматлари учун профессионал разведка ходими ёки жосусни аниқлаш осонроқ. Яъни, аввал бошиданоқ Россия тарафига ишлаш мақсадида юборилган махсус жосусларни аниқлаш, нисбатан қандайдир вақт ичида “жалб қилинган”, унга қадар эса, янги ватанида йиллаб ва ўн йиллаб яшаб келган, маълум бир кунга қадар Россия махсус хизматлари билан бирор бир алоқаси бўлмаган инсонни топиш мушкулроқ бўлади.

Масалан, 2013 йил октябрь ойида ФҚБ, Россия маданият марказининг раҳбари бўлган россиялик дипломат Юрий Зайцевни потенциал разведка манбалари сифатида Америка фуқароларини ёллашда айблаган эди. ФҚБ таҳминларига кўра, Зайцевнинг вазифаси «маданий дастурлар доирасида АҚШдан ёш мутахассисларни Россияга юбориш бўлган ва ўз навбатида улар Россия разведкаси томонидан (келажакда) фойдаланиш мумкинлигига кўра ўрганилган ва баҳоланган. 2014 йилда Заицев АҚШни тарк этган, аммо унинг ўрнига келган вориси Олег Жиганов 2018 йил март ойининг охирида АҚШ томонидан жосусликда айбланган 60 нафар Россия дипломатлари қаторида чиқариб юборилган.

Мария Бутинанинг иши ҳам бундан кам бўлмаган даражада катта шов-шувларга сабаб бўлганди. Бу қизни АҚШда рўйхатдан ўтмасдан чет эл агенти сифатида ишлаганликда айблашади, аммо тергов билан ҳамкорлик қилганилиги натижасида, Мария бир ярим йилдан кам вақтни панжара ортида ўтказади. Бироқ, уни ҳам «диаспоранинг бир қисми» деб ҳам атаб бўлмайди. Тахминан 15 йил Совет разведкасида хизмат қилган собиқ КГБ подполковниги Акиф Гасанов , Бутинанинг Россия разведка хизматлари билан узоқ вақт давомида алоқаси бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда, айнан ФХХ (ФСБ) билан Россияда яшаб туриб, яъни у аввалдан контразведка жосуси бўлган.

Шунга ўхшаш вазият Хитой разведкаси билан боғлиқ операцияларда ҳам кузатилмоқда. 2019 йил сентябрь ойи охирида келиб чиқиши хитойлик бўлган АҚШ фуқароси ХХР фойдасига жосуслик қилганликда айбланди. 56 ёшли Эдвард Пэн Сан-Францискода хитойлик сайёҳларга гид сифатида хизмат кўрсатувчи бўлиб ишлаб келган. Шу билан бирга, тергов маълумотларига кўра, у ХХР махсус хизмати ходими бўлиб, курьерлик вазифасини бажариб келган. Бироқ, маҳаллий диаспоралар орасидан бундай ёлланган ҳаваскор жосусларни ҳибсга олиниш ҳолатлари деярли кузатилмайди.

Ягона истисно тариқасида, Сан-Францискодаги сенатор идорасидаги ходимларидан бирининг Хитойга маълумот бериб борганлиги мисолини келтириш мумкин. “Политико” журналига кўра, бир куни Хитой разведкаси маҳаллий сенатор Диана Фейнштейннинг Калифорниядаги идораси ходимини ёллашади. У Хитойга маҳаллий даражадаги сиёсий жараёнлар ҳақида маълумот етказиб бериб туради. 2000 йилларда сенаторнинг ходими Хитойнинг асосий ташқи разведка агентлиги бўлган Давлат хавфсизлик вазирлигига мунтазам равишда ҳисобот бериб турарди.

«Гарчи бу одам маҳаллий Хитой жамоатчилиги билан алоқа ўрнатган бўлсада, охир оқибатда ишдан бўшатилган, аммо унга ҳеч қандай расмий айблов қўйилмаган. (Собиқ амалдорлардан бири буни, ходимнинг сиёсий хусусиятдаги материаллар бўлганлиги ва махвий бўлмаганлиги билан изоҳлаган)”, дейилади мақолади.

Алдов ва босим

Яна бир муаммо шундаки, россиялик ва хитойлик диаспора вакиллари ҳар доим ҳам ўзларининг собиқ давлатлари учун ишлашга ўз ихтиёри билан ёки билиб турган ҳолда рози бўлаверишмайди. Иккала мамлакатнинг махсус хизматлари собиқ ватандошларидан маълумот олиш учун кўпинча ёлғон ва шантаж усулларидан фойдаланадилар.

Шундайлардан, таниқли совет диссиденти, диндорлар ҳуқуқи ҳимоячиси Борис Перчаткиннинг баёнот беришича, ўз пайтида вазифаси белгилаб берилган “КГБ” агентлари диний ташкилотлар ичига киритилаган ва кейинчалик чет элга «чиқариб юборилган», чет элда эса улар сиёсий бошпана олишга мувофақ бўлишиб, ўша ердаги ҳақиқий диссидентлар ишончига киришган ва ҳаттоки улар диний жамоаларни ҳам тузишганлги ҳақида унда маълумотлар бор экан. У, “КГБ” агентлари ва унинг кейинги ворисларини АҚШдаги диний ташкилотларга яширинча киритилишидан бир нечта мақсадлар кўзланишини айтиб ўтади.

“Бунга, албатта, жосусликни ҳам алоқаси бор. Протестант черковларига ташриф буюрувчилар нафақат кекса одамлардан, балки ёшлар, талабалардан ҳам иборатдир. Улар бу ерда таълим олишади, кейинчалик, айтайлик “Боинг”да ишлашга боришади, сўнг пастор улардан керакли маълумотларни илинтириб олади ёки уларни бошқа одамлар билан “боғлаб” қўяди. Оддий одамлар бундай пасторларни қизиқтирмайди: улар маълумот олиш ёки алоқа ўрнатиш мумкин бўлган истиқболи бўлган ташриф буюрувчиларни излашади. Шунингдек, уларнинг ўзлари сиёсатчилар билан фаол алоқаларни ўрнатадилар ва ўз штатларидаги сиёсий вазиятга таъсир ўтказадилар, ташриф буюрувчиларга- улар кимга овоз беришлари ва кимни қўллаб-қувватлашлари кераклиги ҳақида кўрсатма-маслаҳатлар бериб борадилар ”, – дейди Борис Перчаткин.

Шундай тарзда, муҳожирлар кўпинча чиндан ҳам ўзлари билмаган ҳолда, ким билан маълумот алмашишаётганини билишмайди. Хитой махсус хизматлари, ўз навбатида, муҳожир ватандошларига ўз ватанларида қолган оилаларига нисбатан тўғридан-тўғри қатағонлар билан таҳдид солишлари мумкин.

«Политико» журналидаги аввалроқ эслатиб ўтилган мақолага кўра, Хитой расмийлари кўпинча Америкада ишлайдиган ёки ўқиётган Хитой фуқароларини (ёки оила аъзолари Хитойда яшайдиган АҚШ фуқароларини) мажбурлашади ёки тўғридан-тўғри таҳдид қилишади ва қимматли технологик маълумотларни тақдим этишларини талаб қилишади.

«Сизда ишлаётган ва чин маънодаги яхши, ҳақиқатан ақлли, виждонли одамларнинг ўз миллий ҳукуматлари томонидан боши берк йўлга тиқиб қўйилган вазиятига дуч келишингиз мумкин», дея таъкидлаб ўтди (Кремний водийсидаги) электрон маълумотларни сақлаш ва муҳим ҳукумат шартномаларини бажариш билан шуғулланувчи йирик компаниянинг хавфсизлик хизмати раҳбари. Бу одам менга, компаниянинг баъзи ходимларининг Хитойда қолган оила аъзоларини, Хитой ҳукумати «ишга солишга» уринганлигини айтди «, – дейди мақола муаллифи.

НИМА ҚИЛИШ КEРАК?

Турли вақтларда ташқи разведка билан ҳамкорлик қилган одамларни аниқлаш жуда қийин. Бундай таҳдидга қарши курашишнинг энг самарали шакли – бу профилактикадир, яъни, юқорида санаб ўтилган диаспораларнинг заиф қатлами билан ишлашдир. Россиялик муҳожирларга келсак, чет элда жойлашган рус диаспоралар ўртасиида Кремлга боғлиқ жойи бўлмаган маданий ва маърифий ташаббусларни қўллаб-қувватлаб тузиш муҳим бўлади. Айнан рус тилида яратилган, аммо пропаганда таъсирисиз «муқобил маданият» нинг пайдо бўлиши, Владимир Путиннинг энг катта қўрқадигани нарсаси ҳисобланади.

Алоҳида диққат эътиборни диаспорада мавжуд бўлган рус тилидаги оммавий ахборот воситаларига қаратиш лозим. Ўз она тилида матбуотни ўқишни афзал кўрган русийзабон жамоатчиликнинг бир қисми кўпинча ахборот вакумига тушиб қолишади. Бу эса, ўз навбатида Россия элчихонаси билан боғлиқ тузилмаларга, бундай одамлар билан ишлаш учун қулай шароит яратиб беради.

Шунингдек, муҳожирларнинг янги мамлакатга мослашишига ёрдам берадиган ёки ҳеч бўлмаганда эмиграцион инқирозлардан хабардорлик даражасини оширишга ёрдам берадиган дастурларни яратиш жуда муҳимдир.

Шантаж, таҳдид ва ҳар хил тажовузкор шаклда бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишга мажбурланишлар қурбониларига айланган одамлалар мурожаат қилиши мумкин бўлган махсус хизматни ташкил қилиш балки муҳим бўлар. Ҳамма муҳожирларр ҳам контрразведка билан рўбарў келишга тайёр бўлавермайди. Адолат хаққи, шуни таъкидлаш керакки, контрразведка кўпинча қурбонларга ёрдам беришга интилмайди, бунинг ўрнига баъзан уларни ўз мақсадлари учун ишлатишга ва уларни хавфли вазиятда қолдириб кетишга ҳаракат қилишади. Муҳожирлар ёрдам олиш учун, улар қаерга мурожаат қилишлари кераклигини билишлари керак, шу жумладан узоқ давомли стрессли вазиятларга тушиб қолган одамлар учун аҳамияти юқори бўлган психологик ёрдамни оладиган жойни билишлари керак.

Ксения Кириллова

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг