Ўзбекистон AҚШни Толибон ҳаракати туфайли афғон учувчиларини мажбурий депортация қилишдан огоҳлантирди

0
957
Фото:gazeta.ru

“The Wall Street Journal” и хабар беришича, Ўзбекистон AҚШни Толибон ҳаракати туфайли мамлакатдаги юқори малакали афғон учувчиларини оилалари билан мажбурий депортация қилишдан огоҳлантирган.

Маълум бўлишича, учувчилар гуруҳи икки ҳафта олдин Aфғонистон ҳаво кучларининг вертолётлари ва самолётлари орқали Ўзбекистонга қочган.

Газетанинг ёзишича, Ўзбекистон АҚШни Толибон билан янги тўқнашувларга йўл қўймаслик учун учувчиларни учинчи давлатга ўтказиш чораларини кўришга чақирди.

– AҚШ учувчиларни ўқитиш ва афғон ҳаво кучларини яратиш дастури Aфғонистон Қуролли Кучларини қўллаб-қувватлашга қаратилган энг машҳур дастурлардан бири бўлган. Боиси, AҚШ бу дастурга миллиардлаб маблағ сарфлаган, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Толибон жангарилари 15 август куни Aфғонистоннинг барча ҳудудларини эгаллаб олган эди. Ҳукумат кучлари ва Толибон ўртасидаги зиддиятнинг кучайиши AҚШ ҳарбий контингентининг Aфғонистондан чиқиб кетиши фонида юз берган. Вашингтон 2021 йил 11 сентябрга қадар ўз қўшинларини мамлакатдан олиб чиқишни режалаштирмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг