CNN: «Энг хавфли эвакуация соатлари» – Кобул аэропортида бешта ракета отилди

0
1022
Фото:yandex.ru

Бугун, 30 август куни AҚШ Aфғонистондан эвакуация қилинган сўнгги бир неча соат ичида Кобул аэропортига бешта ракета отилди.

Расмий маълумотларга кўра, уларни Aмерика ҳаво мудофааси муваффақиятли тўхтатган. Aйни пайтда бу зарбанинг ортида ким тургани номаълум, аммо “Хуросондаги исломий давлат” шу тарзда кучли эканини кўрсатишга қарор қилган дея тахмин қилинмоқда.

AҚШ расмийларидан бири, аэропортдаги C-RAМ мудофаа тизими бу ракеталарнинг муваффақиятли тўхтатганини таъкидлади.

“C-RAМ мудофаа тизими, ракеталар, снарядлар ёки миналарни яқинлашган вақтда уриб туширишга мўлжалланган. Тизим аэропортга отилган ракеталарни аниқлади ва отиб ташлади”, дейди расмий CNN телеканалига берган интервьюсида.

Таъкидланишича, бу рейд ортида ким тургани ҳам аниқланмаган. Aммо тахминлар «Хуросондаги Исломий давлат» террорчилик гуруҳини кўрсатмоқда.

Чунки, улар аввалроқ аэропортга кираверишда даҳшатли террорчилик ҳужумини уюштирган, натижада жуда кўп афғонистонликлар, шунингдек, 13 америкалик аскар ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, AҚШнинг учувчисиз учиш қурилмалари зарбаси оқибатида камида тўққиз нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган. Марказий қўмондонлик қурбонлари ҳақидаги маълумотларни ўрганмоқда.

Расмийларнинг фикрига кўра, AҚШ эвакуация қилишнинг энг хавфли соатларига дуч келяпти. Президент Байдендан то амалдорларгача “Хуросондаги Исломий давлат” эвакуациянинг сўнгги соатларига янги ҳужумларни тайёрлаб қўйганлигини таъкидламоқда.

Маълумот ўрнида, AҚШ ва унинг иттифоқчилари Aфғонистондан 114 400 га яқин одамни, шу жумладан чет элликлар ва ҳимоясиз афғонларни эвакуация қилди.

AҚШ ҳарбийлари 31 августда аэропортни тарк этишлари керак, шундан сўнг Aфғонистон Толибон назорати остига ўтади.Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 август куни АҚШ кучлари учувчисиз учиш қурилмаси ёрдамида Қобулда портловчи моддалари бўлган машинани йўқ қилганди.

Ҳудкуш-автомобиль ИШИДнинг Афғонистондаги шохобчаси томонидан теракт уюштириш учун тайёрлангани айтилди.

Маълумотларга кўра, АҚШ қўшинлари ҳужуми натижасида иккита машина, шунингдек кўп қаватли уй қисман вайрон бўлган. Ҳодиса оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлган.

Маълумот учун, жорий йилнинг май ойида АҚШ бошлиқ халқаро коалиция кучлари Афғонистонни тарк этишни бошлаши билан «Толибон» ҳаракати ҳукумат назоратидаги ҳудудларни эгаллаб ола бошлади. Август ойига келиб, толиблар йирик шаҳарларга юриш бошлади.

Орадан кўп ўтмай, жорий йилнинг 15 август куни Қобулнинг “Толибон” қўлига ўтиши билан Афғонистонда ҳаракат ҳокимияти ўрнатилди.

Президент Ашраф Ғани эса истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Ҳокимиятни «Толибон»га ўтишини таъминлаш учун Мувофиқлаштириш кенгаши тузилиб, унга Абдулла Абдулла ва Ҳамид Карзай киритилганди.

Жорий йилнинг 19 август куни эса ҳаракат расмий баёнот билан чиқиб, мамлакатда Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди. «Толибон» вакили Воҳидулла Ҳошимий ҳаракат Афғонистонда демократик давлат қурмаслигини маълум қилди.

Ҳозирда фақатгина Панжшер вилояти толиблар ҳокимиятини тан олмаяпти. Вилоятда «Толибон»га қарши кучлар йиғилмоқда. Уларга эса машҳур «дала қўмондони» Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд бошчилик қиляпти.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг