Flydubai авиакомпаниясининг маст ҳолдаги учувчиси 153 нафар йўловчининг хаётига зомин бўлишига бир баҳя қолди

0
1740

Непалда Flydubai авиакомпаниясир рейси учувчининг мастлиги сабаб қолдирилди деб хабар беради Kathmandu Post. 

Воқеа пойтахт шаҳар Катмандудан унча узоқ бўлмаган Трибхуван аэропортида содир бўлди. Н. Ҳусайн исмли маст учувчи бошқараётган самолёт 153 нафар йўловчи билан Дубайга учиши керак эди. 

Ҳаво транспорти маъмурияти мазкур рейс учувчисининг учиш олдидан алкоголь тестидан ўта олмагани сабаб рейсни тўхтатди. Бундан аввал аэропорт ҳодимлари мазкур экипаж аъзосининг ғайриоддий ҳулқ атворидан маъмуриятга шикоят қилган. 

Шундай қилиб, FZ 8018 рейси учиш вақти қолдирилди. Дубайга шу рейс билан учиши лозим бўлган 153 нафар йўловчи шу куни кечки рейсда ўз манзиллари сари йўл олдилар. Ҳозирда маст ҳолда иш жойини эгаллаган учувчига нисбатан тергов ишлари олиб борилмоқда. Ушбу жинояти учун у қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг