Ўрта Ер Денгизида 50 нафар муҳожирни олиб кетаётган кема денгизга ағдарилди

0
1579
манба: The Sun

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочоқлар бўйича агентлиги ва Ливия соҳил қўриқчиларининг маълум қилишича,  Европага йўл олган қайиқ Ўрта Ер Денгизида ағдарилган. Унинг бортида камида 50 нафар муҳожир бўлган.

Соҳил қўриқчиларининг вакили Айюб Гассимнинг айтишича,  кема ҳалокати ғарбий Мисрата шаҳрида содир бўлган. У қутқарувчилар воқеа жойига кетаётганини айтди. Ҳозирда тахминан 56 кишининг ҳаёти хавф остида қолмоқда.

Шунингдек, шанба куни Касабланка шаҳри яқинида камида еттита марокашлик муҳожирнинг қайиқлари ағдарилган ва улар ҳалок бўлишган. Бу воқеалар Атлантика қирғоқларидан Испанияга ноқонуний миграциясининг ўсиб бораётганини акс эттиради.

Марокаш Испания қирғоғидан атиги 14 км жанубда жойлашган. Марокаш расмийлари шу йилнинг  1 январидан 1 сентябригача 57 минг муҳожирнинг Испанияга ноқонуний ўтишини тўхтатганликларини маълум қилишди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг