Истанбул Европанинг биринчи рақамли шаҳри деб тан олинди

0
865
Фото:yandex.ru

Нью-Йоркдаги саёҳат журнали «Travel + Leisure»нинг бу йилги «Дунёнинг энг яхшилари мукофоти» танловида минглаб одамлар Истанбулни энг яхши шаҳар сифатида танладилар.

Бу Туркиянинг Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсойнинг Twitterдаги саҳифасида эълон қилинди.

Журнал томонидан ўтказилган сўровномада иштирок этганларнинг сўнгги уч йиллик тажрибасидан келиб чиқиб, Истанбул 91,32 балл билан биринчи ўринни эгаллади, овоз бериш 11 январдан 11 майгача ўтказилди.

Истанбул Европадаги 39 шаҳар орасида биринчиликни эгаллади. Ўзининг чексиз жозибаси билан тарихнинг учрашув нуқтаси эканлиги ҳамда Топкапи саройи ва Aясофия каби тарихий жойларни ўз ичига олганлиги ҳақида ёзилган мақолада, Истанбул аэропорти, Нишантоши ва Галатапорт каби замонавий жойлари мақтовлар билан тилга олинди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг