Миср суди мамлакат бош муфтийсидан террорчиларга чиқарилган ҳукм ҳақида фикр билдиришни сўради

0
2439
Фото: Egypt Today

Миср суди терроризмда айбланган етти судланувчининг иши бўйича мамлакатнинг энг катта диний уламоси ҳисобланувчи бош муфтий Шавқи Иброҳим Алламдан маслаҳат беришини сўради. Унга кўра, бош муфтий айбланувчиларга чиқарилган қатл жазоси амалга оширилиши мумкинлиги борасида ўз фикрини баён қилиши керак.

Қоҳира жиноий суди ушбу айбланувчилар Синай ярим оролида исён кўтарган Даеш гуруҳининг маҳаллий бўлинмаси эканлигини таъкидлади. Бу айбланувчилар 2016 йил май ойида Қоҳиранинг жанубидаги Ҳелван шаҳарчасида микроавтобусга ҳужум қилган 32 судланувчиларнинг бир қисми бўлиб, ўша ҳужумда саккиз полициячи ҳалок бўлган. Жиноятчиларга нисбатан сўнгги ҳукм 12 ноябрда чиқарилади.

Миср кўп йиллар давомида Синай ярим оролида исёнчиларга қарши уруш олиб боради. Террорчилар баъзида қитъанинг бошқа ҳудудларида ҳам қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширишади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг