“Роҳинжа қочоқлари муаммоси кескинлашмоқда”

0
1719
Foto: TCH

БМТ Бош ассамблеясидаги нутқида Бангладеш Бош Вазири Шейх Хасина мамлакатда Роҳинжалик қочқинлар сабаб янада кенгроқ минтақавий муаммо келиб чиқиши ҳақида огоҳлантирди. У Мьянмадан келган мусулмон қочқинлари билан боғлиқ инқироз улар яшаётган лагерлардан ташқарига ҳам ёйилаётганини айтди.

«Мен халқаро ҳамжамиятдан вазиятнинг оғирлашаётганини тушунишни сўрайман. Инқироз энди лагерлардан ташқарига ҳам ёйилмоқда.  Ушбу тангликни олдини олишга қаратилган барча ҳаракатларимизга қарамай,  муаммо бугунги кунда минтақавий таҳдидга айланиб бормоқда», деди Хасина.

Унинг сўзларига кўра,  Бангладеш Мьянма билан Роҳинжа мусулмонларини ватанига қайтариш бўйича музокараларни давом эттиради. «Биз Мьянма  инқирозининг оғирлигини кўтармоқдамиз. Бу фақат Мьянма ва унинг ўз халқи ҳисобланувчи Роҳинжалар ўртасидаги муаммодир. Уларнинг ўзлари бу масалани ҳал қилишлари керак. Роҳинжаликларнинг Рахине штатидаги уйларига  ихтиёрий равишда қайтиши инқирознинг ягона ечими ҳисобланади», дейди Бангладеш Бош Вазири. Шунингдек, у БМТга Роҳинжа мусулмонларининг ўз ватанларида хавфсизликлари таъминланиши бўйича резолюция қабул қилишни таклиф қилди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг