Уммонда нефть ишлаб чиқариш учун 2 ГВтли қуёш энергияси

0
1864

GlassPoint Solar ва Occidental of Oman ўртасида Уммон Султонлигидаги Мухаизна (Mukhaizna ) конида 2ГВт қуёш иссиқлик станциясини қуришга олиб келадиган ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

GlassPoint, аввлроқ ҳам Petroleum Development Oman (PDO) буюритмасига асосанУммонда ҳукумати қўшма қорхоналари, Shell, Total ва Partex  компаниялари билан ҳамкорликда Amal West конидан нефть қазиб чиқариш учун 1 ГВт қувватга эга бўлган энг йирик иссиқлик электр станциясини (иссиқлик энергиясидан фойдаланган ҳолда нефть қазиб олишни ошриши ингл. thermal enhanced oil recovery ) барпо этганди. 

Қуёш энергиясини концентрацияси (CSP) ишлатиладиган технология, иссиқлик ташувчини совутишни ва юқори босимли буғ ишлаб чиқаришни, гелиостатлар билан жиҳозланган тегишли ойнаклар ёрдамида таъминлайди.

GlassPoint  ёндошувининг хусусияти шиша, қум ва чангдан ҳимоя қилувчи шиша «иссиқхоналарда» ойналарни жойлаштиришдир.

Таклиф этилаётган янги иссиқлик электростанцияси кунига 100 минг баррелгача «қуёш буғи» ишлаб чиқаради, деялади пресс-релизда.

Узоқ муддатли келишувга асосан, Occidental  буғни оғир нефть ишлаб чиқариш учун сотиб олади.

Уммон нефть ва газ вазири Муҳаммад бин Ҳамад ал-Румий таъкидлаганидек: «Уммон иқтисодиётини диверсификация қилиш ва қайта тикланадиган энергетика секторини ривожлантиришни давом эттирмоқдамиз, биз табиий газ ресурсларини тежаш йўлларини ҳам ривожлантирмоқдамиз».

«Уммонда катта нефть заҳиралари қуёш энергиясидан фойдаланиш ва газни тежаш учун энг катта имкониятлардан бири саналади ва у электр энергияси ишлаб чиқариш учун ишлатилиши мумкин».

Қуёшли лойиҳа йилига 800 минг тоннадан зиёд карбонат ангидрид (CО2) эмиссиясини камайтиради.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг