Буюк Британия ҳукумати Лондондаги Нурсултон Назарбоевнинг набирасига тегишли мол-мулкни текширмоқда

0
1636
Фото: REUTERS/Henry Nicholls

Буюк Британиянинг Жиноят ишлари бўйича миллий агентлиги Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг набираси Нурали Алиевдан Лондоннинг шимолидаги жуда қиммат уйни сотиб олиш учун пулни қаердан олганини тушунтиришни сўради.

Жиноят ишлари бўйича миллий агентликнинг маълумотларига кўра, Хампстеддаги Бишоплар проспектида жойлашган уй ва яна иккита мулк билан бирга 80 миллион фунт (104 миллион доллар) қийматга эга. Унда ер ости сузиш ҳавзаси ва кинотеатр ҳам бор. Ушбу уйда Нурали Алиев, унинг рафиқаси Аида ва уларнинг фарзандлари яшайди. 35 ёшли Алиев Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг набираси ҳисобланади.

Миллий агентлик ушбу мулкни сотиш бўйича ҳар қандай уринишларга тўсқинлик қилган. Уларни сотиб олиш учун сарфланган маблағ Нурали Алиевнинг отаси Раҳат Алиев билан боғлиқ деб ҳисобланади. Раҳат Алиев 2015 йилда Австрия қамоқхонасида осилган ҳолда топилган. У 2007 йилда икки банкирни ўлдиришда айбланганди.

Мазкур мулкни сотиб олиш учун пулни Нурали Алиевнинг онаси Дариға Назарбоева бергани ҳам айтилмоқда. Аммо, кейинчалик берилган баёнотда Назарбоева ўзига қўйилган ҳар қандай айбни рад этди.

«У Жиноят ишлари бўйича миллий агентликка барча қонунбузарликларга алоқаси йўқлиги ва уларнинг ишига аралашмаслиги тўғрисида хулоса қилиш учун зарур бўлган барча маълумотларни тақдим этди», деди унинг вакили.

Нурали Алиев 2006 йили 21 ёшида Қозоғистоннинг энг яхши мусиқий каналининг раҳбари этиб тайинланган. У бундан бир йил ўтгач банкирга айланган ва Қозоғистондаги йириклиги жиҳатидан еттинчи ўринда турувчи банкни бошқарган. Бу иши учун Алиевга 26,000 АҚШ доллари миқдорида ойлик маош тўланган.

Нефтга бой Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев ўзнинг оила аъзоларига ҳукумат, саноат, қурилиш ва банк соҳаларида катта лавозимларни берганлиги учун мухолифлар томонидан танқид қилинган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг