Сешанба куни Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Кианоуш Жаҳанпоурнинг берган баёнотига кўра, Эронда коронавирус яна 54 кишини ҳаётдан олиб кетди. Бу билан Ислом республикасида қурбонларнинг умумий сони 291 кишига етди. Вирусни юқтириб олганлар эса 8,042 кишини ташкил қилмоқда.
Хозирда Яқин Шарқ бўйича 8,600 дан ортиқ одамда вирус аниқланган. Эрон Яқин Шарқдаги коронавирусдан энг кўп зарар кўрган мамлакатдир. Бу мамлакатда касалланганларга нисбатан ўлганлар сони унчалик юқори эмас.