Японияда метронинг биринчи масжиди очилади

0
1546

Япониянинг пойтахти Токиода метро станцияларидан бирида масжид очилади. Масжид қуриш қарори «East Japan Railway Company» фирмаси томонидан қабул қилинган- дея хабар беради ГолосИслама.ру.

Компаниянинг вакиллари ҳар йили Японияга, айниқса, Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига кўпроқ сайёҳлар ташриф буюришини айтишмоқда.

JR East фирмаси бош директори Тетсуро Томита, масжиднинг  5 июнь куни очилишини эълон қилган эди. Мусулмонлар у ердан 8: 30дан 19: 00гача фойдаланишлари мумкин ва ҳафта охирида у 17:00 гача очиқ бўлади.

Масжид 8 квадрат метр майдонга эга. Таҳорат учун жой ҳам мавжуд.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг