Туркия афғон университетида бўлган террор ҳужумини қоралади

0
1445
Манба: Anadolu агентлиги

Жума куни Туркия Афғонистон университетида содир бўлган фожеали террор ҳужумини қоралади, дея хабар беради Анадолу агентлиги.

«Биз Кобулдаги кўплаб инсонларнинг ўлими ва бошқа кўплаб одамларнинг яраланганига сабаб бўлган террорчилик ҳаракати хабарини олганмиз», деб айтган Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Вазирлик «таълим муассасасига йўналтирилган» ҳужумни қоралади.

«Биз ҳалок бўлганларга Аллоҳнинг раҳматини тилаймиз, ярадорларга тезлик билан тикланишни ва Афғонистоннинг биродар халқига ва ҳукуматига ўз таъзиямизни билдирамиз», дейилган баёнотда.

Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот котиби маълум қилишича, портлашда камида саккиз киши ҳалок бўлган, 33 киши тан жароҳати олган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг