Саудия подшоҳи минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш учун АҚШ қўшинларини қабул қилди

0
1933
Манба: Bandar Algaloud/ REUTERS

Давлат ахборот агентлигининг маълумотига кўра, Саудия Арабистони қироли Салмон мамлакатдаги АҚШ кучларини минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилади, дея хабар беради Reuters агентлиги.

АҚШ Мудофаа вазирлиги, Саудия Арабистонига «фавқулодда таҳдидлар»га қарши «қўшимча ҳимояни таъминлаш» учун қўшин ва ресурсларни жойлаштиришни эълон қилди.

Бу ҳаракат глобал нефт бозорларига таъсир кўрсатадиган Форс кўрфазида Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги зиддиятнинг кучайиши фонида содир бўлмоқда.

АҚШ кучларини жойлаштириш тўғрисидаги қарор «минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни ҳимоя қилиш ва унинг тинчлигини сақлашда биргаликдаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга» қаратилган, дейди Мудофаа вазирлиги расмийси.

Анонимлик шарти билан гапирган АҚШ вакили, Саудия Арабистонга 500 нафар америкалик аскарни жойлаштирилишини билдирган.

Трампнинг айтишича, Саудия Арабистони Яқин Шарқдаги муҳим стратегик шерик ва Эроннинг босимига қарши курашувчи куч ҳисобланади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг