Украинанинг Черкасси вилоятида яшовчи 62 ёшли нафақахўр аёл телевизордаги янгиликларни кўриб, ўзини қудуққа ташлаган.
Бу ҳақда “Золотоноша.City” газетаси хабар қилди.
У “босқинчилар томонидан ҳужум қилинди”, дея таъкидламоқда.
Газетанинг ёзишича, қўшнилар кекса аёлни қудуқдан олиб чиқишга ёрдам берган. У қудуқда бир кундан кўпроқ вақт беҳуш ётган.
Шифокорлар аёлнинг ўнг оёғи синганини айтмоқда.