Австрия бошланғич мактабларда ҳижобни тақиқловчи қонунни тасдиқлади

0
2121
Манба: www.theguardian.com/ Photograph: Alamy

Австрия парламент аъзолари ўнг қанот ҳукумат томонидан тавсия этилган бошланғич мактабларда ҳижобларни тақиқлашга қаратилган қонунни маъқуллади. Бу хақда The Guardian хабар бермоқда.

Матн «бошни ёпиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай мафкуравий ёки диний таъсир кўрсатадиган кийим»га ишора қилади.

Етакчи коалиция, марказий-ўнг Одамлар партияси (ЎВП) ва ўта ўнг Озодлик партияси (ФПЎ) нинг иккала қисми вакиллари қонунни кенг маънода эканлигини тушунтиришларига қарамасдан, қонун ислом ҳижобига қаратилганлиги аниқ кўриниб турибди.

ФПЎнинг таълим бўйича вакили Венделин Молзер қонунни «сиёсий исломга қарши сигнал», деб айтди. ЎВП депутати Рудольф Тасчнер, бу қонун қизларни кимгадир бўйсунишдан озод қилиш учун зарур бўлганлигини айтди.

Ҳукуматнинг таъкидлашича, Сикх ўғиллари ва яҳудий киппа томонидан кийиладиган патка бош кийими, тиббий бандажлар ва ёмғирдан ёки қордан ҳимоя қилиш вазифасини ўтайдиган бош кийимлар мустаснодир.

Австриянинг расмий мусулмонлар ташкилоти ИГГО, бу таклифларни «беҳаёлик» ва «австриялик мусулмонларнинг диний эркинлигига бевосита ҳужум қилиш» деб қоралади. Ташкилот, Австрия конститутциявий судида қонуннинг ҳақиқийлигини тан олишга қарши чиқишини аниқ билдириб ўтди.

Ҳукумат аллақачон қонуннинг юридик муаммоларга дуч келиши кутилаётганлигини таъкидлаган, чунки мактаблар ҳақидаги қонунлар одатда депутатларнинг учдан икки қисми мақулласагина қабул қилинади. Бундай ҳолатда деярли барча мухолифат депутатлари бу чорага қарши овоз берди, баъзилари эса ҳукуматни болаларнинг фаровонлиги ҳақида эмас, балки ижобий янгиликлардаги сарлавҳаларда жой олиш учун ҳаракат қилганликда айблашди.

Неос либерал партиясидан Ирмгард Грисс, Австрия мактабларида қизларнинг Эрон ва Саудия Арабистондаги авторитар режимларнинг репрессив сиёсати учун айбламаслик кераклигини, бу қонун вазиятни яхшироқ қилишдан кўра кўпроқ зарар келтиришини айтди. Грисснинг фикрига кўра, қизлар ҳижобга кирганларида таълим олишда қандайдир қийинчиликка дуч келишаётгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ.

ЎВП ва ФПО сайловлардан сўнг 2017 йил охирида коалицияни шакллантирди. Бу жараёнда ҳар икки томон ҳам антииммиграцион позициясини эгаллади ва улар «параллел жамиятлар»нинг хавфи ҳақида огоҳлантирилган. Австрия канцлери Себастян Куртз 2018 йилнинг апрелида шундай деган эди: «Кичик болаларни яширишга, албатта, бизнинг мамлакатда ўрин йўқ.»

Австриялик немис романтисти Даниел Келманн чоршанба куни чиқиш қилган нутқида Куртзнинг раҳбарлигини қоралади. «Мен ўзимизнинг жим турган канцлеримиздан жуда муҳим нарсани сўрамоқчиман – у ҳақиқатан ҳам, келажакда тарих китобларида уни ўнг қанот экстремистлар партиясига ташқи қиёфасига ва бу мамлакатнинг ички тузилишига зарар етказишга ҳисса қўшган одам сифатида эсланилиши ҳақида биладими ё йўқми, бундай вазият аҳвол тез орада ўрнига тушмайди «.

Куртз 2017 йилда австрияликлар томонидан юзма-юз таъқибга учраган, бу эса православ Исломнинг ижтимоий ҳаётдаги кўринишини чеклашга қаратилган «интеграция» сиёсати доирасида содир бўлган. Бу қонун полиция томонидан танқид қилинганидан кейин, асосан, ноқонуний маскаларни ва ҳайвонларнинг кийимида бўлган кишиларга қарши огоҳлантиришлар бериш билан якунланди.

«Агар ушбу қонун консерватив Исломга қарши курашга ҳисса қўшадиган бўлса, унда мен фақатгина шундай деб айта оламан: у банкротликка учрайди», – деди Австрия полициясининг вакили. Кўпгина офицерлар қонунни бажаришдан бош тортишаётганини қўшимча қилди у.

2018 йилда Дания жамоат жойларида юз ниқоби кийишни тақиқлади, бу қонунга Франция, Бельгия, Нидерландия ва Болгария каби бошқа Европа Иттифоқи давлатлари билан бир қаторда, Германиянинг Бавария давлати ҳам қўшилишган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг