Украина Президенти Бош Вазир лавозимига сиёсат оламида ҳали янги бўлган одамни тайинламоқчи

0
2444
Манба: Reuters

Украина президенти Владимир Зеленский пайшанба куни эълон қилинган парламент қарорига кўра, 35 ёшли адвокат Олексий Хончарукни бош вазир лавозимига таклиф қилди.

Хончарук май ойида Зеленский идораси раҳбарининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Илгари иқтисодий ислоҳотларга йўналтирилган нодавлат ташкилотига раҳбарлик қилган ва Экология вазирлигида маслаҳатчи бўлиб ишлаган. У 2014 йилда парламентга ўз номзодини қўйган, аммо сайланмаган эди.

Апрель ойида Украинадаги сиёсий манзарани ўзгартирган сайловда ғалаба қозонган комедик-сиёсатчи Зеленский, Украинанинг НАТОдаги собиқ элчиси Вадим Пристайкони ташқи ишлар вазири, адвокат ва жамоат фаоли Андрей Захороднюкни эса, мудофаа вазири этиб кўрсатган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг