Берлинда Германия ва Фаластин раҳбарлари учрашдилар

0
1775
Манба: Arab News

29 август пайшанба куни Канцлер Ангела Меркель Фаластин президенти Маҳмуд Аббосни қабул қилди. Германия раҳбари  Фаластин ва Исроил ўртасидаги ўзаро  келишувлар шу мамалакатларда яшовчи аҳолининг тинч ва хавфсиз яшашининг ягона йўли эканлигини айтди. Шунингдек, у Германия ҳукумати икки давлат ўртасидаги муаммоларга ечим топилишини қўллаб-қувватлашини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Аббос: «Биз канцлер Меркелнинг дунёда барқарорлик ва тинчлик ўрнатиш учун кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қадрлаймиз» деди.

У Германиянинг Яқин Шарқдаги роли муҳимлигини таъкидлаб, Фаластин аҳолисининг соғлигини сақлаш, таълим ва фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлашга кўрсатаётган молиявий ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

Германия Фаластинга энг катта молиявий ёрдам берадиган мамлакатлардан бири бўлиб, уларга 2018 йилда 110 миллион евро (121, 8 миллион доллар) миқдорида маблағ ажратган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг