Эрон ва Қирғизистоннинг хавфсизлик бўйича ҳамкорлик битими

0
1788
Манба: www.tasnimnews.com

Эрон ва Қирғизистон ички ишлар вазирлари икки Осиё давлатлари ўртасида хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоладилар. Бу ҳақида Tasnim News хабар бермоқда.

Эрон ички ишлар вазири Абдолреза Раҳмоний Фазли ва қирғизистонлик ҳамкасби полковник Қашқар Жунушалиев пайшанба куни кечқурун Бишкекда бўлиб ўтган учрашув якунида келишувга имзо чекдилар.

Учрашувда вазирлар икки мамлакат хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини таъкидладилар ва минтақавий барқарорликни ҳимоя қилиш, шунингдек, гиёҳванд моддалар савдоси ва экстремизмга қарши кураш бўйича ўзаро ҳаракатларни муҳокама қилдилар.

Раҳмоний Фазли ва Жунушалиев экстремистик гуруҳларга, халқаро жиноятчилар ва гиёҳванд моддалар контрабандачиларига қарши кураш, шунингдек, чегара хавфсизлигини таъминлаш режаларини аниқладилар.

Фазли юқори мартабали делегация бошчилигидаги Бишкекка икки кунлик ташриф билан Қирғизистоннинг юқори мартабали мулозимлари билан музокаралар ўтказиш учун ташриф буюрди.

Май ойида Эрон ва Қирғизистоннинг юқори мартабали дипломатлари Теҳронда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг тўртинчи раунди бўлиб ўтган эди.

Музокараларга Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Аббос Арақчи ва қирғизистонлик ҳамкасби Нуран Ниязалиев раислик қилди.

Томонлар бир қатор масалаларни, шу жумладан, ўзаро минтақавий ва халқаро ҳамкорликни муҳокама қилишди ҳамда жорий йилидаги навбатдаги Эрон ва Қирғизистон юқори мартабали мулозимлари учрашувларининг кун тартибини келишиб олдилар.

Музокараларда Арақчи ва Ниёзалиев Эрон ҳамда Қирғизистон президентларининг ўзаро ташрифлари чоғида илгари имзоланган келишув ва ҳужжатларни амалга ошириш зарурлигини таъкидладилар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг