Покистон Бош Вазири Эммануэл Макронни исломга ҳужум қилаётганликда айблади

0
2060
Фото: Reuters

25 октябрь куни Покистон Бош Вазири Имрон Хон Франция президенти Эммануэл Макронни танқид қилди. Имрон Хоннинг сўзларига кўра, Макрон Муҳаммад (соллоллоҳу алайҳи васаллам) пайғамбар тасвирланган суратларни намойиш қилишни қўллаб-қувватлаш орқали “исломга ҳужум қилмоқда”.

Бундан бир неча кун аввал Париж яқинидаги мактабда тарих фанидан дарс берувчи ўқитувчи 18 ёшли мусулмон йигит томонидан ўлдирилганди. Бунга ўша ўқитувчининг дарс давомида мусулмонларнинг пайғамбари тасвирланган суратни ўқувчиларга намойиш қилгани сабаб бўлган. Эммануэл Макрон мазкур ҳолатни “исломий сепаратизм” деб атаган ва ўлдирилган ўқитувчига ҳурматини изҳор қилганди.

“Афсуски, президент Макрон Муҳаммад (соллоллоҳу алайҳи васаллам)ни ва Исломни нишонга олган динга қарши суратларни намойиш қилишни қўллаб қувватлаб, атайин мусулмонларнинг ғазабини келтириш йўлини танлади. Таҳқирланаётган мусулмонлар орасида Франция фуқаролари ҳам бор. Макрон исломга ҳужум қилиш орқали Европа ва бутун дунёдаги мусулмонларнинг ҳиссиётларини яралади” деб ёзди Покистон Бош Вазири ўзининг твиттер саҳифасига.

Мусулмонлар ўзларининг пайғамбарларини тасвирлашнинг ҳар қандай турини жуда қаттиқ қоралашади. Макрон эса ислом динида қораланган бу ишни амалга оширган ўқитувчини “қаҳрамон” деб атади ва “исломийлар” мамлакат учун хавф туғдиришини таъкидлади.

Имрон Хондан олдин Туркия президенти ҳам Эммануэл Макроннинг мазкур ишларини қоралаган эди. Ражаб Тоййиб Эрдўған Макрон ўзининг руҳий соғломлигини текширтириши кераклигини таъкидлаган эди. Шундан кейин Франция ўзининг Туркиядаги элчисини маслаҳат учун ортга чақириб олди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг