ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ЭКСПОРТИ БЎЙИЧА СEРТИФИКАТ ОЛИШ ОСОНЛАШТИРИЛДИ

0
2209

Ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 16 ноябрдаги 2131-3-сон қарори билан товарларнинг келиб чиқишини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартишлар киритилди. Ушбу қарорга norma.uz сайтида Самир Латипов томонидан қуйидаги шарҳ тайёрланган.

Маълумот учун: Ўзаро савдода қулай божхона божлари, солиқлар ва йиғимлар бўйича мамлакатлар ўртасида кўпинча келишувлар мавжуд. Масалан, МДҲ давлатлари ўртасида тузилган эркин савдо зонасини (Москва, 1994 йил 15 апрель) тузиш тўғрисидаги битим. Келишувларни амалга ошириш учун, товарларнинг келиб чиқишини тасдиқловчи сертификатлардан фойдаланиладини.  У сертификатлар товарларнинг қайси мамлакатга мансублиги ва ўз маҳсулотларини учинчи мамлакатларнинг маҳсулотларидан ажратиб олиш имкониятини бериб, шерик-давлатларнинг бирортасига олиб кирилганда бу сертификат «транзит нуқтаси» сифатида ишлайди. Бундан ташқари, айрим мамлакатлар учун экспорт-импорт чекловлари қўйилиши мумкин. Бу ерда ҳам айни шундай сертификатга эҳтиёж сезилади.

Қабул қилинган ҳужжатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан ҳужжатларни олиш тартиби бўйича 2 та истисно келтирилди.
 
Биринчидан, МДҲ мамлакатларига экспорт қилишда ишлатиладиган СТ-1 шаклида сертификат олиш учун мурожаат этувчининг «Ўзбекэкспертиза» АЖ ёки унинг бўлинмаларига тақдим этган қисқартирилган ҳужжатлар тўплами тасдиқланди. Гап қуйидаги ҳужжат нусхалари хақида:

– экспорт қилинган (реэкспорт қилинган) товарлар етказиб берувчи билан харидор ўртасида шартнома (экспорт контракт асосида амалга оширилган бўлса);

– экспорт қилинадиган товарлар учун счёт-фактуралар (инвойс);

– экспорт қилинадиган товарларнинг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжат (экспортчининг ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи, Ўзбекистондаги етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олганлигини тўғрисидаги  факт ва бошқалар).

Шу билан бирга, агар ушбу ҳужжатларни сертификат учун ариза топширилган кундан бошлаб тақдим этиш имкони бўлмаса, ариза берувчидан экспорт қилинган товар номини, ҳажмини, ишлаб чиқарувчиси ва ишлаб чиқарилган жой ҳақида маълумотни беришга рухсат этилади (агар божхона ёки импорт қилинадиган мамлакатнинг бошқа ваколатли органи халқаро меъёрларга мувофиқ талаби бўлса, ариза берувчи юқоридаги кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни тақдим этишга мажбурдир).
 
Ундан кейин, мажбурий тарзда экспертизадан ўтказилади. Бу экспетиза қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ўзбекистон Республикасида чиндан ҳам етиштирилганми ёки йўқлигини аниқлаши керак.

Муҳим жиҳати! Экспертизадан ўтказиш тартибида барча турдаги товарлар учун жиддий тушунтиришлар киритилди. Масала шундаки, товар тўлиқ Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бўлса ёки етарли даражада бизнинг мамлакатимизда қайта ишланган бўлса, “ТН ВЭД” кодини дастлабки тўртта рақам даражасида алмашиши учун ёки унинг ишлаб чиқаришда қўлланиладиган материалларнинг қиймати ўзгарганда ёхуд товар баҳосига ўрнатилган улушгача  қўшилган миқдор етган бўлса сертификат берилади. 

Энди, агар «етарли даражада мамлакатимизда қайта ишланган» мезони таҳлил қилнадиган бўлинса, келиб чиқиши номаълум бўлган материаллар хорижий деб ҳисобланади. Масалан, эҳтиёт қисмлар қаерда ишлаб чиқарилганлиги маълум бўлмаган холатда, ускуна таркибида бўлса, хорижий деб ҳисобга олинади.

Бундан ташқари, гувоҳнома бериш учун аризани топшириш муддати 3 кундан 2 кунгача (1-кун бўйича  экспертизадан ўтказишга  ва гувоҳномаларни бериш учун) қисқартирилди.


Иккинчидан, агар ариза берувчидан СТ-1 шаклидаги сертификат талаб этилмаса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспертизадан ўтказиш мажбурий эмас. Сертификатни бошқа шаклда олиш учун, қабул қилинган ҳужжат билан тасдиқланган (низомнинг 4-иловасида) ариза-декларацияни тақдим этиш кифоя. Уни қоғоз ва электрон шаклда ҳам тақдим этиш мумкин.
 
Бу ҳолатда «Ўзбекэкспертиза» АЖ тақдим этилган маълумотлар бўйича «сўзларига ишонади» ва сертификатни ариза-декларацияни топширгандан кейин 1 кун ичида беради. Бироқ, агар импорт қилувчи давлатнинг ваколатли органлари. экспорт қилинаётган товарлар ҳақидаги нотўғри ёки етарли бўлмаган маълумотни аниқласалар, аризачи ўз мамлакатини тасдиқловчи барча ҳужжатларни тақдим этишга ва барча харажатлар учун тўловларни амалга оширишга мажбур бўладилар.
 Ҳужжат миллий қонунчилик маълумотлар базасида эълон қилинди ва 2018 йил 17 ноябрдан кучга кирди.
 
Самир Латыпов.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг