Украина атом электр станцияси яқинида ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда

0
524
Фото: Andrey Borodulin/AFP

АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Франция етакчилари мустақил инспекторлар (МАГАТЭ) имкон қадар Запарожега тезроқ боришлари кераклигини таъкидлашмоқда.

Оқ уйнинг баёнотида айтилишича, тўртта давлат етакчиси телефон орқали гаплашиб, Запарожедаги вазиятни, жумладан, Европадаги энг йирик атом электр станцияси бўлган завод яқинида ҳарбий амалиётлар ўтказмаслик заруриятини муҳокама қилган.

АҚШ президенти Жо Байден, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон, Германия канцлери Олаф Шольц ва Франция президенти Эммануэл Макрон ҳам Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) мустақил инспекторларининг ядровий майдонга имкон қадар тезроқ ташриф буюриши муҳимлиги ҳақида гапиришди.

Атом электр станцияси атрофидаги жангларнинг авж олиши, ҳар икки томоннинг ҳужумларда бир-бирини айблаши яхшилик билан тугамаслиги мумкин. Дунёдаги энг даҳшатли ядровий фалокат 1986 йилда пойтахт Киевдан 110 км шимолда содир бўлган, ўшанда станциянинг тўртинчи реакторида содир бўлган портлаш радиация булутларини бутун Европа бўйлаб тарқалганди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ўтган ҳафта объект атрофидаги вазиятдан «жиддий хавотирда» эканлигини айтди ва заводни демилитаризация қилишга чақирди.

Ҳарбий ҳаракатлар ва кескинлик фонида, жума куни Россия президенти Владимир Путин МАГАТЭ инспекторлари текширув ўтказиш учун атом станциясига бориши мумкинлигига розилигини билдирди.

Вашингтондан хабар берган Ал-Жазира мухбири Патти Кулҳаненинг айтишича, тўртта давлат етакчиси Макроннинг Путин билан суҳбатини, шунингдек, Запарожеда юз бериши мумкин бўлган офат бўйича фавқулодда режаларни муҳокама қилишган.

“Эҳтимол, улар заводда носозлик бўлиб, радиоактив булут пайдо бўлса, у НАТОга аъзо давлатларга таҳдид солиши ҳақда гаплашишгандир. Эсингизда бўлсин, НАТО Низомининг 5-моддасида айтилишича, тўғридан-тўғри ҳужум -НАТО дарҳол урушга аралашишига сабаб бўлади. Хўш, радиоактив булут ўша давлатга тўғридан-тўғри ҳужум деб ҳисобланадими?” – деди Кулҳане.


МАНБА

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг