Венесуэла президенти Россия билан қатор келишувларни амалга ошираётгани ҳақида эълон қилди

0
1717
Фото: Известия

Россия Бош вазирининг ўринбосари Юрий Борисовнинг Каракасга ташрифи чоғида иқтисодиёт, энергетика ва технология бўйича бир қатор Россия-Венесуэла шартномаларининг имзоланиши кутилмоқда. Бу ҳақида Венесуэла президенти Николас Мадуро маълум қилди, дея хабар беради Venezolana de Television телеканали.

Унинг сўзларига кўра, Россия ва Венесуэла ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши 4 ва 5 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Музокаралар мақсади иқтисодий, энергетика, технологик ва молиявий соҳаларда битимлар тузишдир.

Аввалроқ Regnum хабар берганидек, сентябрь ойида Венесуэла раҳбари Москвага ташриф буюрди ва у ерда Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказди. Кремлда қайд этилганидек, давлат раҳбарлари ҳарбий-техник ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Ушбу учрашувни шарҳлаб, Мадуро Россияни «21-асрнинг буюк кучларидан бири» деб атади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг