Истамбулда Жамол Қошиқчи хотирасига бағишланган митинг бўлиб ўтди

0
1627
Фото: BBC

Истамбулда бундан бир йил олдин Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулхонасида ўлдирилган саудиялик журналист Жамол Қошиқчи хотирасига бағишланган митинг бўлиб ўтди.

Тадбир тўғридан-тўғри консуллик биноси қаршисида уюштирилган. Хашогги хотирасига бағишлаб йиғилганлар маҳаллий вақт билан соат 13:14 да бир дақиқа сукут сақлашди. Таъкидлаб ўтиш жоиз, айни шу пайтда Қошиқчи Хадича Женгизни кўчада қолдириб, ўзи консулликка кириб кетган эди.

Ченгиз йиғилганлар ҳузурида нутқ сўзларкан ҳамон адолат қарор топишидан умид узмаганлигини баён қилди. «Мен унга нима бўлганини билишни истайман. Дўстларининг қамоқдан чиқишини истайман. Бу ишнинг бошида турганлар ўз қилмишлари учун жавоб беришлари шарт», деди у.

Бу тадбирда Амазон асосчиси ва Қошиқчи шаҳрловчи сифатида фаолият юритган «Washington Post» нашриёт уйининг эгаси Жеф Безос ҳам иштирок этган.

«Бу дунёда ҳеч кимнинг бошига Сиз ҳис этган қайғу тушмаслигини тилардим. Сиз бу кўчада бир неча соатлаб тургансиз ва унинг чиқишини кутгансиз. Аммо у чиқмади… Ҳеч қачон чиқмайди… Бу оғриқ тасаввурларга сиғмайди, аслида. Аммо, билишингизни хоҳлардим, у қалбларимизда мангу қолади. Сиз ёлғиз эмассиз», – деди Безос.

Тадбирда, шунингдек, Халқаро Амнистия ташкилоти ва Чегара билмас мухбирлар вакиллари ҳамда Тинчлик бўйича Нобель мукофоти лауреати, ҳуқуқ ҳимоячиси Тавакул Карман ва БМТнинг суддан ташқари қотилликлар бўйича махсус маърузачиси Агнес Каламар ҳам иштирок этди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг