АҚШ йигирма саккиз йиллик танаффусдан сўнг Сомалида  элчихонасини қайта очди

0
1864
Foto: RT

АҚШ Сомали пойтахти Могадишуда ўз элчихонасини қайта очганини маълум қилди. Вашингтон 1991 йилда Сомали президенти Сиад Барнинг ҳарбий режимини ағдариш пайтида ўз элчихонасини ёпганди, аммо сўнгги йилларда икки мамалакат ўртасидаги дипломатик алоқалар яхшиланди.

«Бугун биз Америка ва Сомали халқлари ўртасидаги муносабатларни давом этишини яна бир бор тасдиқлаймиз. Ушбу муҳим ва тарихий кун Сомалининг сўнгги йиллардаги тараққиётини акс эттиради ва АҚШнинг Могадишудаги дипломатик фаолиятини тартибга солишда яна бир қадам бўлди. Америка Қўшма Штатлари барқарор, ишончли ва демократик мамлакатни барпо этиш йўлида Сомалига кучли шерик бўлиб қолади», деди АҚШ элчиси Доналд Ямамото ўз баёнотида.

Ҳозирда Сомали қўзғолончилар томонидан вайрон қилинишда давом этмоқда. «Ал-Шабаб» жангарилари душанба куни АҚШнинг дрон операцияларини амалга ошириш учун асосий жой бўлган ҳарбий базага ва Европа Иттифоқи карвонига ҳужум қилган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг