Орол денгизи минтақасидаги аҳолига ёрдам бериш учун БМТда тақдимот ўтказилди

0
2823

Орол денгизининг қуриши ҳозирги замоннинг энг катта экологик офатларидан бири бўлиб, бу минтақада ҳаётни анча мураккаблаштирди. БМТ ҳомийлигида ташкил этилган ушбу жамғарма маҳаллий аҳолига кўплаб қийинчиликларни енгишга ёрдам беришни мақсад қилиб қўйган. Унинг тақдимоти кеча Нью-Йоркда бўлиб ўтди, деб хабар беради БМТ Янгиликлари.

Орол денгизи минтақасида инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама жамғарма маҳаллий аҳоли турмуш даражасини сезиларли даражада яхшилайди ва барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишга ёрдам беради. Бу хақда БМТ Бош котиби Антонио Гутеррес янги ҳамкорликнинг тақдимотига бағишланган маросимда сўзга чиқиб, маълум қилди. «Тармоқ жамғармаси томонидан қўллаб-қувватланадиган дастурлар минтақада янги иш ўринлари яратишга ёрдам берди, уларнинг 45 фоизини аёллар ташкил этади. [Ишга ёллаш] уларнинг имкониятларини кенгайтирди, соғлиқни сақлаш хизматидан фойдаланиш имкониятларини яхшилади ва уларнинг фаровонлигини оширди», деди Жаҳон ташкилоти раҳбари.

Орол денгизи, дунёдаги тўртта ёпиқ денгизлардан бир бўлиб, ҳозирда деярли қуриб бўлган ва кичик сув хавзасига айланиб қолган. Бош котиб ўтган йил июнь ойида минтақага қилган ташрифини эслади. «Мен Орол денгизининг қуриши минтақанинг ижтимоий ва иқтисодий тизимини қандай йўқ қилгани ҳақида қайғули ҳикояларни тингладим. Одамлар одатий турмуш тарзи ва келажакка умидларидан қандай воз кечишига тўғри келгани хақида эшитдим», деди у.

Траст фонди – бу кўплаб томонларнинг, жумладан, ҳукумат ва хусусий сектор вакиллари билан ҳамкорликнинг натижасидир. Бош котиб бундай пул маблағларини яратиш бўйича сиёсий қарорни юқори баҳолади ва донорлар учун молиявий ёрдам кўрсатишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, Оролбўйида барқарор ривожланиш мақсадларини қўллаб-қувватлаш дастурлари маҳаллий аҳолига «оптимизмни тиклаш ва муносиб турмуш шароитини тиклаш» га ёрдам беради. «Жамғарма […] нафақат ушбу ютуқларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, балки бу тажрибани дунёнинг бошқа минтақаларида ҳам қўлланиши мумкин», дея таъкидлади Гутерриш.

Ўзбекистон ҳукумати Жамғармага йилига 2 миллион АҚШ доллари ажратишни режалаштирмоқда

Орол денгизи ҳеч қачон аввалги ҳолидай бўлмайди, аммо биз минтақа аҳолисига ёрдам бера олишимиз ҳамда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилишимиз мумкин. Бу хақда жамғарманинг тақдимот маросимига ташриф буюрган Ўзбекистон делегацияси раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сухроб Холмуродов нутқида баён қилинди. «Яқинда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси бойлиги билан машҳур бўлган экотизим кескин ўзгариб кетди – тижорий балиқларнинг қимматли турлари йўқолди, минтақада яшовчи ёввойи ҳайвонлар – Турон йўлбарси, гепард, қушлар, фламинголар, оқ лайлаклар»- дея таъкидлаб ўтди у.

Унинг сўзларига кўра, 5,5 миллион гектардан ортиқ туз чўллари Орол денгизининг шимолий қисмида пайдо бўлиб, бу ерда «чанг бўронлари, атмосферага минглаб тонна чанг ва токсик тузларни ташиб, ҳар қандай ўсимликларнинг ривожланишини йўққа чиқаради ёки секинлаштиради». Экологик фалокат миллионлаб инсонлар ҳаётига ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатди: шифокорлар кўкрак ва қизилўнгачнинг саратон касалликлари, шунингдек нафас олиш, кўз ва бошқа касалликларнинг кўпайишини қайд этдилар.

Холмуродов Ўзбекистон ҳукумати томонидан қабул қилинаётган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берди: атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича 30 та қонун ва 150 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; сув сарфини камайтириш; кўкаламзорлаштириш; янги технологияларни жорий этиш. Бундан ташқари, «2018-2021 йилларда вилоятни ривожлантириш бўйича Давлат дастури қабул қилинди ва амалга оширилмоқда». «Ушбу чора-тадбирлар фалокат оқибатларини юмшатиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва Орол денгизи минтақаси аҳолиси учун янги иш жойларини яратиш учун мўлжалланган», – деди Бош вазир ўринбосари.

Шунингдек, у муаммо халқаро характерга эгалигини маълум қилди: Орол денгизи қуриши билан боғлиқ заҳарли тузлар Антарктида соҳилида, Гренландиянинг музликларида ва Норвегия ўрмонларида топилди. Ўзбекистон ҳукумати вакили Марказий Осиёнинг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон томонидан 1993 йилда ташкил этилган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси фаолияти ҳақида сўзлаб берди.

У 2015 йил сентябр ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш бўйича саммитида БМТ томонидан қўллаб-қувватланган БМТ Бош котиби Антуано Гутерришга миннатдорлик билдириб, Орол денгизи ва Орол денгизи минтақаси учун махсус мақсадли жамғарма ташкил этиш ташаббуси билан чиққан ўзбек томони эканини таъкидлади. Ўзбекистон ҳукумати ҳар йили Фондга 2 миллион АҚШ доллари ажратади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг