Эрон ҳарбий қўмондони Сулаймонийнинг ўлдирилиши Яқин Шарқда кенг кўламли можароларни келтириб чиқариши мумкин. Бу хақда Малайзия Бош вазири Маҳатҳир Мухаммад шундай фикр билдирган.
Унинг сўзларига кўра, мазкур воқеалар «терроризм» деб аталувчи даҳшатли ҳаракатнинг авж олишига сабаб бўлиши мумкин.
«Мусулмон давлатлари ўзларини ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун бирлашишлари керак», дейди 94 ёшли Маҳатҳир.
Дунёнинг энг кекса Бош Вазири Маҳатҳир мусулмон оламига тегишли мавзуларда чиқиш қилиб, асосан дипломатик масалаларни кўтариб чиқарди. Шунингдек, АҚШнинг Сулаймонийга уюштирган ҳужумини халқаро қонунларга зид эканлигини таъкидлаган.