Харьковда бомбадан ҳимояланиш учун бекатлар пайдо бўлди. Улар қандай кўринишда ва шаҳар аҳолиси бунга қандай фикр билдирди?

0
502
Фото: m.censor.net

Харьковда биринчи бомбадан ҳимоя қилувчи автобус бекати пайдо бўлади. Транспорт кутаётган вақтда, отишма ёки шунга ўхшаш ҳарбий ҳаракатлар бўлса, пиёдалар айнан шу бекатнинг ичига кириб ҳимояланишлари мумкин бўлади.

Ҳимояланган бекатда Wi-Fi, ташқарида нима бўлаётганини кўриш учун экран, ўриндиқлар ва диспетчер билан алоқа ўрнатиш учун қурилма мавжуд. Унинг ичига 50 кишигача одам сиғиши мумкин.

Ҳокимлик томонидан шаҳарда 25 та ана шундай бомбадан ҳимояловчи бекатлар ўрнатилиши режалаштирилган.

Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери Харьков доимий ўққа тутилиб келинмоқда. Россиянинг зарбалари натижасида 4000 дан ортиқ уйлар, юзлаб мактаб ва болалар боғчалари ва ўнлаб касалхоналар вайрон бўлган, деб хабар берди шаҳар кенгаши. Лекин, Москва тинч жойларга зарба бераётганини бир неча бор рад этиб келмоқда.

МАНБА

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг