Ҳуқуқ ҳимоячилари Қошиқчи иши бўйича халқаро суд ўтказишни талаб қилиб чиқишмоқда

0
1789

Amnesty International ташкилотининг фаоллари Қошиқчи қотиллигини адолатли равишда текширишни талаб қилмоқдалар

Ҳозиргача жасади топилмаган саудиялик журналист Жамол Қошиқчини вахшийларча ўлдирилиши билан боғлиқ халқаро терговни бошлаш керак. Бу хақда Amnesty International ташкилоти халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти вакили Гексу Озаҳисхали, Истанбулдаги Саудия Арабистони Бош консуллиги биноси олдида қилган чиқишида журналистларга берган баёнотида маълум қилди, дея хабарберади Анадолу.

Унинг сўзларига кўра, Amnesty International фаоллари, асосий фаолиятнии араб дунёсидаги ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилишга қаратиб келган Қошиқчининг ўлдирилиши адолатли текширувни талаб қилади.

Саудия Арабистони ҳукумати томонидан олиб борилаётган тергов эса, кўзларга чанг сочишга уринишдан бошқа нарса эмас, деб ҳисоблайди идора раҳбари.

«Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши, Саудия Арабистони ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмонга дунё ҳамжамиятининг эътиборини қаратди. Ар-Риёд томонидан бошлаган терговнинг адолатли ўтказилишига ишонмаймиз ва подшоҳлик ҳукумати тинч хуқуқ фаолларига, журналистлар ва олимларга қандай қилиб босим ўтказаётганликлари, уларни қўрқитганлари, қийноққа солганлари ҳақида гувоҳ бўлиб келмоқдамиз. Аммо, Қошиқчи иши, Ар-Риёднинг зўравонлигини, инсон ҳуқуқларини бузиши мумкинлигини аниқ кўрсатиб берди. Шу тарзда Саудия ҳукумати бутун дунёдаги бошқа фаоллар, ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар ва мухолифатчиларни қўрқитмоқчи бўлди «, деди Озаҳисхали.

Идора раҳбари шунингдек, Туркияни Қошиқчи қотили терговига қўшган ҳиссасини мамнуният билан қайд этди.

«Бироқ, ҳозиргача жасади топилмаган Қошиқчи қотиллигининг халқаро текширувини бошлаш керак. Amnesty International яна бир бор жаҳон ҳамжамиятини БМТ ҳомийлигида Қошиқчи ўлдирилиши юзасидан халқаро тергов ўтказишга чақиради. Биз Жамол Қошиқчи учун адолатни талаб қиламиз «, деди Озаҳисхали.

Ушбу баёнотни «Чегара билмас мухбирлар» ташкилоти вакили Эрол Ондероглу ҳам қўллаб-қувватлади.

Эслатиб ўтамиз, The Washington Post  газетаси билан ҳамкорлик қилиб келган, таниқли саудиялик журналист Жамол Қошиқчи, Истанбулдаги  Саудия Арабистони Бош консулхонаси биносида 2018 йилнинг 2 октябрида ўлдирилган эди.

Тергов натижаларига кўра, Туркия Бош прокуратураси журналист режали қотиллик қурбони бўлган деган хулосага келди. Қошиқчи элчихона биносига кириб кетганидан сўнг, ўша пайтда бўғиб ўлдирилган эди.

Қотилликдан кейин Қошиқчининг танаси парчаланиб, йўқ қилинди. Туркия Қошиқчи иши бўйича суд жараёнини Истанбулда ташкил қилиш билан чиққан ва журналистни ўлдиришда иштирок этганларни экстрадиция қилиш учун Ар-Риёдга мурожаат қилган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг