Хусийчилар дронлар билан парад пайтида Яман генералиларига ҳужум қилди – Видео

0
1656

Хусийчилар учувчисиз аппаратларга портловчи ускуналар ўрнатиб, мамлакатнинг энг юқори ҳарбий қўмондонлиги вакиллари ва амалдорлар турган минбарга йўналтирдилар.

Яман жанубидаги Лаҳж провинциясидаги ҳукумат кучларининг ҳарбий базасига исёнчи- хусийчилар томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида олти нафар ҳарбий нобуд бўлди, камида 20 киши жароҳатланди.

Бу ҳақда 10 январь пайшанба куни «Ал Арабия» телеканали хабар қилди.

Таъкидлаш жоизки, ҳужум пайтида Ал-Анад базасида ҳарбий парад ўтказилаётган эди.

Sky News Arabia  телеканалининг маълумотларига кўра, жабр кўрганлар орасида вилоят ҳокими Аҳмад Абдуллоҳ ал-Турки ва 4-ҳарбий округ бошлиғи генерал-майор Фадл Ҳасан ҳам бўлган.

Бундан ташқари, армия бош штаби бошлиғи генерал-лейтенант Абдулла Салем ан-Наҳий, унинг ўринбосари Салеҳ ал-Зиндани ва ҳарбий разведка хизмати раҳбари Муҳаммад Солиҳ Таммаҳ жароҳат олган.

Жабрланганлар орасида тадбир –маросимини ёритаётган журналистлар ҳам бўлган

Вафот этган аскарлар қўмондонларга ҳамроҳлик қилганлар.

Ушбу парад маросими талабалар учун янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан ўтказилаётган бўлган. Хусийчилар минбарга портловчи ускуналар билан тўлдирилган учувчисиз қурилмани йўналтирганлар. У ерда юқори ҳарбий қўмондонлик вакиллари ва амалдорлар бўлган.


Ал-Анад базаси, Сана шаҳри Хусийчилар томонидан қўлга киритилгандан сўнг, мамлакатнинг вақтинчалик пойтахти ҳисобланган Аден порт шаҳридан 60 км шимолда жойлашган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг