АҚШда нефть нархи …гача тушиб кетди: уни омборхоналардан олиш мумкин, ишлаб чиқарувчилар эса бунинг учун яна қўшимча ҳақ тўлаб берадилар.

0
1751
Фото: www.bloomberg.com

Bloomberg агентлиги кутилмаган янгиликлар ҳақида хабар берди. АҚШ бозорида нефть ўз нархига эга бўлиши тўхтатди – унга бўлган талаб шу даражага тушдики, баъзи ишлаб чиқарувчилар ўзларининг омборларидан олиб чиқиб кетиш учун тўловни амалга оширишгача тайёр бўлишмоқда.

Wyoming Asphalt Sour компанияси биринчи бўлиб нефтнинг салбий нархини белгилади. Унинг хом ашёси асосан битум ишлаб чиқаришда ишлатилади.

Март ойи ўрталарида Mercuria Energy Group Ltd ҳар бир баррель хом ашё нефтини омборидан олиб чиқиб кетиши учун 19 центдан ўзи тўлаб беришини эълон қилган эди.

ESAI Energy компаниясининг таҳлилчисига кўра, ушбу нефтни ишлаб чиқариш жойлари денгиз портларидан олисдан жойлашган бўлиб, уни истеъмолчилар томонидан транспортировка қилиш мушкул. У шунингдек, тез тўлиб қолаётган омборхоналардаги нархлар салбий томонга ўзгариши мумкинлигини тушунтириб ўтди.

Гарчи Brent ва WTI маркасидаги нефтлар баррели учун ҳали ҳам 20 долларни ташкил этаётган бўлса-да (май ойида Brent фючерслари тахминан 24 долларга, WTI нархи эса 21 доллар эди), коронавируснинг тарқалиши туфайли, талаб тўлиқ пасайишини кутмасдан, ишлаб чиқарувчилар дунёда «жисмоний нефтни» нархларни кескин туширишга ҳам тайёрлар.

Нефть трейдерлари, нефтнинг салбий қиймати тез орада ҳар кунлик содир бўладиган ходисага айланиб қолади, чунки нефтни қайта ишлаш заводлари қайта ишланган нефть миқдорини камайтиришади.

Шимолий Америка нефть маркалари орасида – Канаданинг Western Select нархлари аллақачон нолга яқинлашди. Жума куни унинг нархи бир баррель учун 5 долларга тушиб кетди. Southern Green Canyon нефти бир баррели учун 11 доллардан, Oklahoma Sour – 5,7 доллардан, Wyoming Sweet эса 3 доллардан сотилмоқда.

Баъзи давлатлар аллақачон ўз давлати ҳудудида қазиб олинадиган хом ашёлардан фойдаланиш мақсадида, нефть импортига мораторий эълон қилган. Масалан, Покистонда 26 март куни нефть ва ёқилғи олиб киришни тақиқлаб қўйилган, чунки унинг омборхоналари тўлиб бўлган.

Дунё бўйлаб ҳозирда талаб қилинмаган нефтни сақлаш учун бўш жой етишмаяпти. Қаердадир бу аллақачон содир бўлмоқда ва кейинги бир неча ой ичида эса бу барчага таъсир қилади.

Ҳозирги пасайиб бораётган талаб ва ортиқча таклиф, 2020 йил биринчи ярмидан кейин нефть захиралари 1,8 миллиард баррелга кўпайишини англатади. Лекин ҳозиргача омборлар учун фақат 1,6 миллиард баррель қувватни сиғдириш имконияти мавжуд. Шунчаки хом нефтни қўядиган жойни ўзи йўқ.

Натижада, ишлаб чиқаришни нафақат камайтириш, балки тўхтатиш керак бўлмоқда. Битта савол – қачон ва қанча миқдорда?

IHS Markit консалтинг компанияси таҳлилига кўра, Россия дунёдаги энг йирик нефть ишлаб чиқарувчилардан бири сифатида, таҳминан саккиз кунгача сақлаб туриш имконияти бўлган, энг кам омборхоналарга эга бўлган мамлакатдир. Ушбу рақамлар экспорт тугаган тақдирда ушлаб турилиши мумкин бўлган маҳсулот ҳажмига асосланади. Саудия Арабистони заҳирасида 18 кун, АҚШда эса 30 кун бор.

Нефтнинг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши нафақат коронавирус пандемияси билан, чунки бунда ишлаб чиқариш тўхтайди ва истеъмол камаяди, балки Саудия Арабистони ва Россия ўртасидаги иқтисодий жиҳатдан «тинкаси қуругунча уруш»нинг бошланиши билан ҳам боғлиқдир. Бунга Россия Федерациясининг ОПEК + битимидан намойишкорона чиқиб кетиши сабаб бўлди ва унда Москва нефтни қазиб олишни кўпайтириш истагини билдирган эди. Натижада, бошқа экспортчилар ҳам ҳудди шунга ўхшаш қарорларни қабул қила бошладилар. Бу эса ҳозирда нефть нархининг сезиларли даражада пасайишига олиб келди. Энди эса Москва учун бошқа сабабларга кўра ҳам нефть сотилиши тобора қийинлашмоқда. Мана шундай пайтда, Хитой АҚШнинг Россияга қарши санкциялари туфайли “Роснефт” углеводородларидан воз кечишни бошлади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳатто Россия учун «нефть уруши» нинг биринчи оқибатлари ҳалокатли бўлган. Кремлдагилар эса ҳалигача буни рад қилишда давом этмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг