Давлат томонидан ажратилган барча пуллар ТИБ (ВЭБ)дан ғойиб бўлди

0
1911
Фото: www.yaplakal.com

Россия Федерацияси Ташқи Иқтисодиёт Банки (ТИБ рус.ВЭБ) давлат корпорацияси (собиқ «Внешэкономбанк») охирги олтинчи йилининг бешинчисини зарар билан якунлади.

Кремлнинг Олимпия қурилиши лойиҳалари ва мега лойиҳаларини молиялаштирган ҳамда Қрим аннексияси ва Ғарбнинг санкцияларидан кейин банкрот бўлиш арафасида бўлган ТИБ (ВЭБ), ўтган йили федерал бюджетдан 100 миллиард рубль миқдорида субсидия олган ва 52,8 миллиард рубль зарар кўргани ҳақида ҳисобот берган.

ТИБ (ВЭБ) бир йил олдин 175,8 миллиард рубль йўқотган бўлса, 2017 йилда – 287,7 миллиард рубль, 2016 йилда – 111,9 миллиард рубль, 2014 йилда – 249,7 миллиард рубль йўқотган эди.

2015 йилда банк 100 миллиард рублдан кўпроқ зарарга қараб кетаётган эди, аммо давлат томонидан кўрсатилган шошилинч ёрдам туфайли – яъни, йиллик жуда ҳам оз миқдор 0,25% дан Миллий фаровонлик фонди (ФНБ) пуллари киритилганидан сўнг, тешикларини ёпиш имконияти бўлди ва 14,9 миллиард рубль кичик фойда ҳақида ҳисобот берди.

Олти йил ичидаги ТИБ (ВЭБ)нинг жами зарари 892 миллиард рублни ташкил этди, – бу эса Россиядаги бутун олий таълим тизимининг йиллик бюджетига, Мурманск ёки Астрахань вилоятининг икки йиллик ялпи ички маҳсулоти ва Иваново ёки Орлов каби тўртта вилоятнинг ЯИМга тенг демакдир.

Микрокчип ишлаб чиқаришдан (“Ангстрем-Т”) тортиб, газ плиткалари ишлаб чиқарадиган заводларига (“Орлов заводлари”) қадар, одатий кредитлар ва зарар келтирадиган лойиҳалар банк балансини элакка айлантириб, унга ҳукумат ҳар йили юзлаб миллиардлаб рубль тўкиб боради, аммо уни тўлдиролмайди.

2014 йилдан буён ТИБ (ВЭБ)га кўрсатилган умумий ёрдам миқдори 746 миллиард рублга етди. 2016 йилда у давлатдан 212 миллиард рубль миқдорида субсидия олди ва яна 184 миллиардни- махсус яратилган жамғармага муаммоли кредитларини давлат кафолатига ўтказиш ҳисобидан амалга оширди.

2017-19 йилларда ТИБ (ВЭБ)га ташқи қарзини ёпиш учун 400 миллиард рубль ажратилди. Бу банк ўзининг квази-давлат мақомидан фойдаланиб, қурилиш лойиҳаларини молиялаштириш ва йирик саноат корхоналарини модернизациялаш учун, Ғарбда арзон жалб қилинди ва иқтисодиёт рецессияга қараб тойиб кетиб, ажратилган маблағни қайтиришга қодир бўлмаганданг сўнг, банкнинг ўзи эса санкциялар рўйхатига кириб қолди.

Из ВЭБа исчезли все выделенные государством деньги » UDF.BY ...

2018 йил май ойида Бош вазирнинг собиқ биринчи ўринбосари Игорь Шувалов ТИБ (ВЭБ) раҳбари бўлди. Ўша пайтни ўзидаёқ ҳукумат банкнинг янги инвестиция декларациясини тасдиқлади. Унда банкга яна уч йил давомида зарарларини кўрсатишга, шунингдек, Россия иқтисодиёти учун умумдавлат аҳамиятига эга лойиҳаларда иштирок этишга, гарчи киритилган маблағларнинг қайтарилиши кафолатланмаса ҳам унга рухсат берди.

2018 йил октябрь ойида Шувалов ТИБ (ВЭБ) учун бюджет ва Миллий фаровонлик жамғармаси (ФНБ)дан яна 900 миллиард рубль олишга эришганлиги маълум бўлди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг