Буюк Британиялик шифокор:“Мамлакатимизда қурбонлар сони 20 мингдан ошмаса бу биз учун яхши натижа бўлади”

0
1241
Фото: REUTERS/Hannah McKay

Буюк Британия коронавирусдан ўлганлар сонини 20,000 дан кам бўлишини таъминлай олса бу яхши натижа бўлади, деди юқори даражадаги соғлиқни сақлаш ходими Стивен Повис 28 март куни. Ҳозиргача бу мамлакатда ўлимлар сони 1,019 нафарни, вирусни юқтириб олганлар сони эса 17,089 тани ташкил қилмоқда.

Англия миллий соғлиқни сақлаш хизматининг директори Стивен Повис жамоатчиликни бепарво бўлмасликка чақирди ва вирус тарқалиши тўхтатишда ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши кераклигини айтди.

«Ҳар бир фуқаромизнинг ўлими фожиа. Лекин агар ўлганлар сони 20,000 дан кам бўлса бу яхши натижа ҳисобланади» дейди Повис матбуот анжуманида.

Жума куни Бош вазир Борис Жонсон ҳам коронавирусни юқтириб олгани маълум бўлганди. У ҳозирда изоляцияга олинган, аммо Буюк Британияни масофадан туриб бошқаришда давом этмоқда.

Буюк Британия келгуси ҳафталарда эпидемиянинг энг юқори чўққисига чиқишига тайёргарлик кўрмоқда. Лондон, Бирмингем, Манчестер ва Кардифф шаҳарларида дала касалхоналари қурилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг