Эрон таслим бўлмоқда: Теҳрон ХВЖдан молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилди

0
1816
Фото: yenicag.ru

Эрон коронавирус ҳужумига ва нефть нархининг пасайиши билан боғлиқ иқтисодий инқирозга дош беролмади.

Маълум бўлишича, Эрон коронавирус туфайли ХВЖдан беш миллиард доллар сўраб мурожаат қилган.

Эрон расмийлари Халқаро валюта жамғармасидан коронавирус тарқалиши сабабли 5 миллиард доллар миқдорида ёрдам сўрашди.

Бу ҳақда Эрон Марказий банки раҳбари Абдулнасер Ҳимматий маълум қилди.

«Олтинчи март куни мен Халқаро валута жамғармаси раҳбари Кристалина Георгиевага хат ёзиб, мамлакатда коронавируснинг кенг миқёсда тарқалиши ва келгусида жиддий профилактика чораларини кўриш, шунингдек, иқтисодий оқибатларга (коронавируснинг авж олишига) қарши туриш зарурлигини ҳисобга олиб, қарийб 5 миллиард долларга тенг маблағни тезда молиялаштириш воситасидан фойдаланишни сўрадим», деб ёзди Ҳимматий ижтимоий тармоқларда.

Эрон Марказий банкининг Халқаро валюта жамғармасига мурожаати тўғрисидаги маълумотни ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ҳам тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки) коронавирус тарқалишидан зарар кўрган давлатларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдиришган эди.

Ҳозирги вақтда Эронда расмийлар коронавирус ҳақида биринчи марта хабар берган 19 февралдан бери мамлакатда вирусни юқтириб олганлар сони 10,075 кишини ва қурбонлар сони эса 479 кишини ташкил қилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг