Туркияда карантин чекловлари юмшатилмоқда: Бугун истироҳат боғлари ва ресторанлар очилди

0
1574
Фото: REUTERS/Umit Bektas

Туркияда коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун жорий қилинган чекловлар бекор қилинмоқда.

Бу мамлакатда 1 июнь кунидан бошлаб ресторанлар, кафелар, истироҳат боғлари, спорт заллари, сузиш ҳавзалари, соҳиллар, музейлар, кутубхоналар очилди ҳамда шаҳарлараро ҳаракатланишга қўйилган таъқиқлар олиб ташланди.

Шунингдек, болалар боғчалари ва кекса ҳамда ногиронларга кўмак бериш марказларининг фаолиятига ҳам рухсат берилган. Аммо, 18 ёшга тўлмаганлар ва 65 ёшдан ошганлар учун чекловлар сақланиб қолинади.

Президент Таййип Эрдўған бошчилигидаги ҳукумат ўтган бир неча ҳафтадан бери карантин чекловларини аста-секинлик билан юмшатиб келмоқда. Расмийлар ҳозирда мамлакатдаги эпидимиологик вазият назоратга олинганини айтишган.

Туркияда 163 942 нафар одам коронавирусга чалинган бўлиб, уларнинг 4540 нафари вафот этган. 127 973 киши тузалган, ҳозирда 31 429 киши касалхоналарда даволанмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг