Форбес журнали дунёдаги энг кўп пул тўланадиган спортчилар рўйхатини эълон қилди.

0
3981
Shutterstock

Форбес журнали 29 май куни дунёнинг энг кўп маош оладиган 100 та спортчининг рўйхатини эълон қилди. Эътиборлиси шундаки, бу рўйхатнинг биринчи ўрнини футболчи эмас, балки теннисчи эгаллади.

Швейцариялик теннис афсонаси Роже Федерер 106.3 миллион доллар билан илк марта ушбу рўйхатнинг биринчи рақамли аъзосига айланди.

Катта Дубулға туркумига кирувчи мусобақаларнинг якка тартибида 20 марта ғалаба қозонган Федерер 2019 йилда кўп пул топадиган атлетлар рўйхатининг бешинчи ўрнида эди.

Федерернинг ўтган 12 ой ичида рекламалардаги иштироки ва шартномалардан ишлаб топган маблағи 100 миллион долларни, мусобақалардаги соврин пуллари эса 6.3 миллион долларни ташкил қилди.

Португалиялик футбол юлдузи Криштиано Роналдо ушбу рўйхатнинг иккинчи ўрнидан жой олди. Роналдонинг йиллик маоши 60 миллион долларни ва реклама шартномаларидан олган маблағи 45 миллион доларни, умумий ҳисобдаги даромади 105 миллион доларни ташкил қилди.

Ушбу рўйхатнинг учинчи ўрнини 104 миллион даромад билан аргентиналик футболчи Леонел Месси эгаллади. Мессига 32 миллион доллар реклама шартномаларидан келиб тушган.

Сўнгги тўрт йилда кўп пул тўланадиган атлетлар рўйхатининг кучли учлигида қайд этилиб келинаётган Месси ва Роналдонинг даромади бу йилги коронавирус пандемияси сабаб маошларнинг қисқартирилиши ҳисобига 28 миллион долларга камайган.

Бразилиялик футболчи Неймар 95.5 миллион доллар билан рўйхатнинг тўртинчи ўрнида бўлса,баскетбол юлдузи Леброн Жеймс 88.2 миллион билан кучли бешликни якунлаб берган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг