Покистоннинг собиқ бош вазири террорчиликда айбланмоқда

0
512
Фото: ru.euronews.com

Покистонда собиқ бош вазир Имрон Хон террорчиликда айбланмоқда. У сўнгги ойларда бир қанча митинглар ўтказган, ҳуқуқ-тартибот идоралари назарида бу мамлакатда сиёсий кескинликни кучайтирган.

Айбловлар Хоннинг Исломободда сўзлаган нутқидан кейин пайдо бўлди. Сиёсатчи ўз нутқи давомида яқинда ўзининг бош ёрдамчиларидан бири Шаҳбаз Гиллнинг ҳибсга олиниши юзасидан полиция ходимлари ва аёл судьяни судга бериш билан таҳдид қилган.

Имрон Хон 2018 йилда бош вазир этиб сайланган эди. Апрель ойида парламент қуйи палатаси Хонга ишончсизлик вотумини қабул қилиб, уни коррупцияда ва мамлакатдаги иқтисодий вазиятни ёмонлашиб кетишида айблаган эди.

МАНБА

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг