Эрдўған Қримни Украинага қайтаришни талаб қилмоқда

0
521
Фото: president.gov.ua

Халқаро ҳуқуқ тамойилларига кўра, Қрим Украинага қайтарилиши керак. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Киевдаги “Қрим платформаси” саммитида сўзлаган нутқида маълум қилди, деб ёзмоқда «Anadolu» нашри.

“Мамлакатимизнинг Қрим бўйича позицияси нафақат қонунга асосланади, балки Анқаранинг маънавий позицияларининг асосий аксидир. Қримнинг Украинага қайтарилиши ҳам халқаро ҳуқуқнинг талабидир. Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва сиёсий бирлигини сақлаб қолиш нафақат минтақа, балки глобал хавфсизлик ва барқарорлик учун ҳам жуда муҳим”, — деди Туркия президенти.

Унинг эслатишича, Туркия Қримнинг аннексия қилинишини тан олмайди, бу қадамни ноқонуний деб билади ва воқеаларнинг биринчи куниданоқ буни очиқ эълон қилиб келмоқда.

Бундан ташқари, Туркия президентининг таъкидлашича, Анқара қрим татарларини қўллаб-қувватлашда давом этади. Унинг сўзларига кўра, қрим-татарлар ўз тарихида бир неча бор фожиали воқеаларни бошдан кечирган ва улар ота-боболари заминида тинч яшашга тўлиқ ҳақлидир.

Эрдўғон дипломатик саъй-ҳаракатларни давом эттиришга ваъда берди, бунинг ёрқин ифодаси Туркия, Россия ва Украина ташқи ишлар вазирларининг март ойида Анталияда бўлиб ўтган уч томонлама учрашуви ҳамда Россия ва Украина делегацияларининг Истанбулдаги учрашуви бўлди. Туркия президенти Украина портларидан ғалла экспорти бўйича келишувни ҳам муҳим деб ҳисоблашини яна бир бор таъкидлади.

Киевдаги Қрим платформасининг иккинчи саммитига 60 давлат вакиллари, жумладан, дунёнинг 40 давлати президентлари ва бош вазирлари йиғилди. Украинадаги уруш туфайли саммит онлайн тарзда ўтказилмоқда. Бироқ, Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба таъкидлаганидек, уруш даврида ҳам Қрим платформасининг иккинчи саммитини ўтказиш қарори асосий ҳисобланади.

МАНБА

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг