Толиблар Туркманистон – Афғонистон чегараларида хавфсизликни таъминлашга ваъда берди

0
800
Фото:ria.ru

Афғонистон куч ишлатар тузилмаларининг янги раҳбари Туркманистон – Афғонистон чегараларида хавфсизликни таъминлашга ваъда берди, шунингдек, қўшма иқтисодий лойиҳалар ҳам муҳокама қилинди, дейилади Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередовнинг Кобулга қилган сафари якунлари бўйича тарқатилган хабарда.

«2021 йил 30-31 октябрь кунлари Туркманистон вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари, мамлакат ташқи сиёсат маҳкамасининг раҳбари Рашид Мередов бошчилигидаги Туркманистон делегацияси амалий ташриф билан Афғонистонда бўлди», – дейилади хабарда.

Ташриф давомида Рашид Мередов Афғонистон мудофаа вазири Мулла Муҳаммад Ёқуб билан хавфсизлик масалалари бўйича учрашув ўтказган.

Хабарда таъкидланишича, музокараларда Афғонистоннинг миллий хавфсизлик бошқармаси ва чегара хизматлари раҳбарлари ҳамда ички ишлар вазири шунингдек, Туркманистоннинг ихтисослашган вазирликлари раҳбарлари иштирок этган.

Туркманистон ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, музокараларда Афғонистон томони икки давлат чегараларида хавфсизлик таъминланиши ва иқтисодий лойиҳалар ҳаётга жорий қилиниши муҳим масала эканини маълум қилган.

Маълумот учун: Ашхобод Туркманистон – Афғонистон – Покистон – Ҳиндистон газ қувури ҳамда Туркманистон – Афғонистон – Покистон электр узатиш линиясини қуриш лойиҳасини илгари суриб келмоқда.

Манба

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг