Пайшанба куни Шри-Ланканинг янги сайланган президенти Готабая Ражапакса катта акаси, мамлакат бош вазири хамда собиқ президент Маҳинда Ражапаксан қаршисида пойтахт Коломбода қасамёд қабул қилди.
Шуни хам алохида таъкидлаб ўтиш керакки, Шри-Ланка тарихида биринчи марта икки ака-ука иккита юқори сиёсий лавозим Президент ва Бош Вазир лавозимини эгаллашмокда.
Миллий Тинчлик Кенгаш аъзоси Джан Переран аввалги ҳукуматнинг камчиликларини таъкидлаб ўтиб, ака-укаларнинг қарорларни қабул қилиш жараёнини яхшироқ амалга оширишларига умид билдирди.
«Иккала ака-ука бир-бирлари билан бирлашишди ва улар даврида мамлакатда янада аниқроқ қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда», деди Перера ўз интервюсида.