Туркияда Эрдўғон ҳақида Twitterда ёлғон маълумотлар тарқатган 30 кишига нисбатан жиноий иш очилди

0
611
Фото:ria.ru

Туркия президенти Режеп Таййиб Эрдўғон ҳақида Twitterда ёлғон маълумотларни тарқатган 30 кишига нисбатан жиноий иш очилди, деб хабар тарқатмоқда оммавий ахборот воситалари мамлакат хавфсизлик бўйича бош бошқарма баёнотига таяниб.

«Виртуал текширув натижасида аниқландики, Twitterда #death хэштеги тарқатилган. Хэштег остида президентимиз шаънини ҳақоратлайдиган турли ёлғон маълумотлар ва контентлар қўйган 30 кишининг шахси аниқланди. Уларга қарши жиноий иш очилди, текширув олиб борилмоқда», – дейилади хабарда.

Шунингдек, хабарда таъкидланишича, тергов натижалари суд органларига жўнатилади.

 Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг