Хитойда коронавируснинг янги ўчоғи пайдо бўлди

0
796
Фото:ria.ru

Сешанба куни Хитойда бир кунда 109 та коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланди, уларнинг 93 таси маҳаллий шароитда рўй берган, дейилади Хитой соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси тарқатган маълумотда.

Чоршанба куни мазкур идора сайтида тарқатилган хабарда келтирилишича, касаллик бўйича аниқланган 16 та ҳолат четдан кириб келган, 93 таси маҳаллий шароитда экани маълум бўлди.

Маҳаллий шароитда келиб чиққан касалланиш ҳолатларининг кўпчилиги Россия билан чегарадош Хэйлунцзян провинциясида кузатилган.

Душанба куни ҳам Хитойда коронавирус билан боғлиқ 71 та янги ҳолат аниқланган эди.

Умуман, Хитойда пандемия бошлангандан буён аниқланган жами бемор сони 97 минг 423 кишини ташкил этмоқда, 4 минг 636 киши вирус қурбони бўлди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг