Туркия Сурия армиясининг хужумкор хатти харакатларига қарши Россия билан музокаралар олиб бормоқчи

0
1944
Манба: ANNA-News

Туркия Мудофаа вазирлиги россиялик ҳамкасбларини Президент Башар ал-Ассад томонидан бошқарилаётган Сурия Араб Армияси (САА) нинг «ахлоқсиз ва шафқатсиз» ҳужумлари ҳақида огоҳлантирди. Агентлик тегишли баёнoт билан Асад кучлари сўнгги 4 ой давомида Идлиб зонасида биринчи жиддий ғалабаларни қўлга киритишга муваффақ бўлганларидан кейин чиқишди, деб ёзади «Коммерсант».

Нашрнинг хабар беришича, Туркия Мудофаа вазири Ҳулуси Акарнинг «ТРТ Ҳабер» телеканалига берган интервюсида келтирилишича, Сурия армиясининг фарқли зоналарда давом этаётган ҳужумлари натижасида июн ойидан бери 400 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган. Бундан ташқари, Акар вақти-вақти билан Идлибда Туркияга тегишли 12 та кузатув пунктларига ҳам ҳужумлар бўлиб турганлиги ҳақида гапирган.

Бундан ташқари, Ҳулуси Акар расмий Анқара, ўз навбатида, Идлибдаги сулҳга риоя қилиш бўйича ишларни давом эттиришини ва бу билан декалация зонасини эгаллаб турган мўтадил мухолифат фақат «ўз ҳудудини ҳимоя қилишга» ҳаракат қилаятганлигини билдирган ҳамда Сурия армиясининг кузатув пуктларига қарши уюштирган ҳужумларига жавобан қатъий чораларни кўришга тайёр эканини қўшимча қилган. Акарнинг сўзларига кўра, Туркия аллақачон Россиянинг позициясини бўйича аниқ тасаввурларга эга ва у билан музокараларни давом эттириш ниятида.

Ҳозирги вақтда декалация зонасининг жанубида жанглар давом этмоқда ва Сурия ҳарбий кучларига яқин манбаларга кўра, САА М5 трассаси (Ҳалаб-Хама) устидан назоратни қўлга киритмагунча ҳужумни тўхтатиш ниятида эмас.

«Коммерсант» хабарига кўра, М5 автомагистралида, шунингдек М4 автомагистралида (Алеппо – Латакия) 2019 йил декабрига қадар эркин ҳаракатланишни таъминлаш Акар ва Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ўртасида ўтган сентябр ойида Сочида имзолаган «Идлибдаги вазиятни барқарорлаштириш тўғрисида»ги меморандумнинг асосий пунктларидан бири ҳисобланади. Ҳужжатда шунингдек, минтақа чегараларини Россия ва Туркия қўшинлари томонидан биргаликда қўриқлаш зарурлиги ҳам кўрсатилган.

Ҳозирги вақтда меморандумнинг барча шартларидан фақат патруллик амалга оширилмоқда ва ҳудуднинг катта қисми Туркия томонидан қўллаб-

қувватланадиган мўтадил мухолифат томонидан эмас, балки Россияда тақиқланган «Жебҳат ал-Нусра» асосида ташкил этилган «Хайат Тахрир аш-Шам» террорчилик гуруҳи жангарилари томонидан назорат қилинади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг