Запарожье АЭС ига зарба бериш НАТО низомининг бузилишидир

0
426
Фото: www.unian.net

Буюк Британия ва Қўшма Штатлар Запарожье АЭСига зарба бериш НАТО Низомининг 5-моддасини бузиш эканлигини эслатди.

Радиация оқиб чиқиши НАТОга аъзо мамлакатлар аҳолисига таҳдид солиши мумкин.

Британия депутати, Буюк Британия жамоатлари палатасининг махсус мудофаа қўмитаси раиси Тобиас Эллвуднинг фикрича, Запарожье атом электр станциясига ҳужум қилинса, бу НАТОга аъзо давлатларнинг ҳарбий кучлари билан жавоб қайтаришлигига сабаб бўлади.

“Украина ядровий реакторида радиация оқиб чиқиши мумкин бўлган ҳар қандай қасддан зарар НАТО нинг 5-моддасини бузиш бўлади” деди Тобиас Эллвуд.

Буни Иллинойс штатидан Вакиллар палатаси аъзоси Адам Кинзингер ҳам тасдиқлади: «Бу ҳатто муҳокама ҳам қилинмайди. Ҳар қандай радиация сизиб чиқиши НАТО давлатларидаги одамларнинг ҳаётига салбиий таъсир кўрсатади. Бу автоматик равишда 5-моддаданинг бузилишидир».

5-моддага кўра, Иттифоққа аъзо давлатлардан бирортаси қуролли ҳужум қурбони бўлган тақдирда, Иттифоқнинг қолган барча аъзолари, истисносиз, бу зўравонлик ҳаракатини ўзларига қарши қуролли ҳужум деб ҳисоблайди ва ўз зиммасига олади. Ҳужумга учраган Альянс аъзосига ёрдам бериш учун улар тегишли деб ҳисоблаган барча чоралар кўрилади.

Руслар атом электр станцияси ҳудудини бир неча бор ўққа тутган ва ҳатто бир қатор объектларга зарар етказган. Украина расмийлари Атом энергияси бўйича халқаро агентликдан можарони ҳал қилишда ёрдам сўраган.

Запорожье вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Александр Старухнинг сўзларига кўра, объектда фалокат юз берган тақдирда, икки вилоятдан 400 минг аҳоли эвакуация қилиниши керак бўлади.

МАНБА

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг