Ким Чен Ин вирус тарқалиши муносабати билан Хитой раҳбарига ҳамдардлик билдирди

0
1554
Фото: REUTERS/Shamil Zhumatov

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзи Пинга коронавирус тарқалиши муносабати билан ҳамдардликни изҳор этган хат йўллади, деб хабар беради 1 февралда Шимолий Корея давлат ахборот агентлиги KCNA.

“Ким Чен Ин партия, ҳукумат ва Хитой халқи Си Цзин Пин раҳбарлиги остида касалликка қарши курашда ғалаба қозонишига ишонч билдирди», дейилади KCNA хабарида.

Айни пайтда Хитой яккаланиб қолган Шимолий Кореянинг энг яқин иттифоқчисидир. КХДР коронавирус тарқалгандан сўнг Хитой билан авиақатновларнинг кўпини бекор қилди, Хитойдан келганларнинг барчасига мажбурий карантин қўйилди ва чегарадаги ўтиш жойлари кескин қисқартирилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг