Толибон томонидан қўлга киритилган афғон шаҳарида урушни тўхтатишга умид бор.

0
1569

Ўтган 11 ой мобайнида картошка ва буғдой далаларига эга катта қишлоқ Толибонлар қўл остида эди. Эркакларни кўпчилиги ўлдирилган ва маҳаллий ҳокимият йўқ қилинган эди. Аёллар бурқалар кийишга буюрилган, эркаклар соқол қўйишга мажбур қилинган эдилар. Бу хақда The Washington Post ёзмоқда.

Шаҳар ҳокими эса ўлдирилган. Қуролланган исёнчилар егулик талаб қилиб кўпинча фермер хўжалиги эшикларида пайдо бўлишарди.

Аммо икки ҳафта илгари Афғон армияси ва афғон ҳаво кучлари қўмондони генерал Муштаба Мобин бошчилигидаги афғон қўшинларининг тахминан 360 аскари Кобулдан қарийб 100 км жануби-ғарбида жойлашган исёнчилар томонидан босиб олинган Ғазни вилояти ҳудудига ҳужум қилди.

Pamela Constable/The Washington Post

Ҳужумдан бир куни ўтгач, эрталаб, ҳукумат қўшинлари қўмондони Мобиннинг сўзларига кўра, 500 дан ортиқ Толибон жангчилари, шу жумладан Қизил Бригада аъзолари ўлдирилган ва қолганларини ҳудуддан қувиб юборилган.

«Биз Қизил Бригада жангариларининг 161 нафарини асирликка олдик ва бирорта ҳам аскаримизни йўқотмадик», деди Мобин шанба куни Ҳазара минтақасидаги оқсоқоллар ва расмийлар, асосан, этник озчиликлар иштирок этган шабадали дарахт остида очилган маросимдан сўнг.

Pamela Constable/The Washington Pos

«Инсонлар энди ташвишга тушмайди. Биз бу ерда қолишимиз керак,» дейди Мобин.

АҚШ расмийлари ва афғон раҳбарлари билан тинчлик музокаралари тўхтаб қолгани боис, исёнкорлар март ойидан буён ҳужумларни кучайтирмоқда, шундай ҳужумлар натижасида юзлаб афғон кучлари ва тинч аҳоли ўлган ва яралаган. Бундан ташқари, бир неча ҳукуматга қарши ҳужумлари натижасида афғон полицияси ва аскарлари нобуд бўлишган.

«Миллий хавфсизлик кучлари қаҳрамонларимиз бу ҳудудни эгаллашди», – дейди вилоят ҳокими Воҳидулла Каримзай, шу билан бирга ўнлаб кучли қуролланган аскарлар ва полициячилар бу ҳудудни ўраб олишган. «Энди сизда ҳукумат бор. Сизнинг муаммоларингиз тугади. Ҳукумат хизматлари тикланади. Душманлик ташвиқотидан ташвишланманг. Улар бу ерга қайтиб кела олишмайди.”

Ғалабага бағишланган анжуманда минбарга сариқ ридода заиф кекса одам секин-аста яқинлашиб баланд овозда гапирди.

“Толибонлар жанг қилишмоқда, аммо улар бизнинг йўлларимизни, мактабларни, касалхоналаримизни йўқ қилишди. Шу Жиҳодми? Йўқ!» – қичқирди у.

«Биз полиция, армия ва хавфсизлик ходимларини биринчи марта кўрмоқдамиз. Биз улар учун дуо қилишимиз керак, биз улардан сайловларни хавфсиз ўтказишларини ва Толибондан ушбу урушдан воз кечишларини сўрашини илтимос қиламиз «, деди оқсоқол. «Улар нима учун курашмоқда? Илтимос, уларга айтинг халққа қўшилишсин, Афғонистон келажагини бирга қуришни, тинчлик ўрнатишларини айтинг», дея сўзларини якунлади оқсақол.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг