Туркия Озарбайжонга аскарлар жўнатишга тайёр эканини маълум қилди

0
1789
Фото: AFP

Агар Баку ёрдам сўраса, Туркия Озарбайжонга аскарлар ва қурол-яроғ етказиб беришга шай, дея маълум қилди Туркия вице-президенти Фуат Октай чоршанба куни. Унинг қўшимча қилишича, ҳозирча Озарбайжон турклардан ҳеч қандай ёрдам сўрамаган.

Шунингдек, Фуат Октай 21 октябрь куни CNN Turkга берган интервьюсида ОSCЕ Минск ташкилотини танқид қилиб, уни Арманистонга ҳарбий ва сиёсий ёрдам бераётганликда айблади. Ушбу ташкилот арманлар ва озарлар ўртасидаги можарони бартараф этиш учун тузилган бўлиб, унга Франция, АҚШ ва Россия бошчилик қилади.

Бундан аввал Арманистон Бош Вазири Никол Пашинян ҳозирги пайтда Озарбайжон билан Тоғли Қорабоғ борасида дипломатик музокараларни олиб бориш имконсиз эканини айтганди. Туркия мазкур урушда Озарбайжон томонида эканини таъкидлаб, Арманистонни Озарбайжоннинг ерларини босиб олганликда айблаган.

Арманистон ва Озарбайжон Тоғли Қорабоғ ҳудудини талашиб 27 сентябрдан бери урушиб келишмоқда. Мазкур можаро бошланганига қарийб бир ой бўлган бўлсада, унга ҳалигача ечим топилмади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг