AstraZeneca компаниясинг вакцинасини қабул қилган кўнгилли вафот этди. Лекин, синовлар давом эттирилади

0
1147
Фото: REUTERS/Dado Ruvic/Illustration

Бразилия соғлиқни сақлаш маъмуриятининг чоршанба куни берган маълумотларига кўра, AstraZeneca ва Оксфорд университети олимлари томонидан яратилган коронавирус вакцинасини қабул қилган фуқаро вафот этди. Аммо, ушбу вакцинанинг Бразилиядаги синовлари тўхтатилмайдиган бўлди. Шундан кейин AstraZeneca компаниясининг акциялари нархи 1.8 фоизга арзонлади.

Оксфорд университети баёнот бериб, Бразилияда вакцина синовларининг давом эттирилишини тасдиқлаган ҳамда клиник текширувларнинг ўтказилишига ҳеч қандай хавф мавжуд эмаслигини айтган.

Оксфорд университетига Бразилиядаги вакцина синовларини ўтказишга ёрдам бераётган Сан Пауло федерал университети ҳам синовларнинг давом эттирилишини маъқуллаган. Аввалроқ, федерал университет вафот этган шахснинг Бразилия фуқароси эканини тасдиқлаган, лекин, у ҳақда батафсил маълумот бермаганди.

“Ҳаммаси олдиндан режалаштирилганидек давом этмоқда. Синовларда қатнашаётган кўнгиллиларнинг ҳеч бирида вакцина билан боғлиқ муаммолар кузатилмаяпти” дейди Сан Пауло университети ўзининг баёнотида.

Бразилияда умумий ҳисобда 10 минг киши вакцина синовларида иштирок этиши режалаштилганди. Ҳозиргача 8 минг киши синовларда қатнашиш учун танлаб олинган. Сан Пауло университети матбуот котибининг айтишича, кўпчилик қатнашчилар вакцинанинг иккинчи дозасини қабул қилиб бўлди.

Айни пайтда Бразилия коронавирус тарқалиши бўйича дунёда АҚШ ва Ҳиндистондан кейин учинчи ўринда турибди. Ҳозиргача бу мамлакатда 5.2 миллион киши CОVID-19 ни юқтириб олган ва уларнинг 154 мингдан ортиғи вафот этган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг