Зариф: Эрон келишувга қайтишга тайёр, агар…

0
1241

Мюнхен конференцияси доирасида журналистлар билан суҳбат чоғида Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф Эроннинг европалик шериклар Теҳрон олдидаги мажбуриятларини бажарсалар ва савдо алоқаларини сақлаб қолсалар, келишув бўйича ҳаракат қилишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда 15 феврал куни Эроннинг Mehr News агентлиги хабар берди.

Бундан ташқари, Зариф Эроннинг Қўшма Ҳаракат Режаси бўйича мажбуриятларни Европа давлатлари томонидан кўрилаётган чораларга мутаносиб равишда камайтиришни бекор қилишини айтди. Вазирнинг сўзларига кўра, Эрон ҳукумати Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг чора-тадбирлари баъзи қадамларни «секинлаштириш ёки бекор қилиш» учун етарли ёки йўқлигини ҳал қилади.

«Агар Европа Иттифоқи Эроннинг иқтисодий манфаатларига жавоб берса, Теҳрон 2015 йилги ядровий келишув бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга тайёр», деди Зариф.

Ташқи ишлар вазири шунингдек: “Бу гуманитар юкларга тааллуқли эмас. Гап Эрон халқининг иқтисодий фойда олиш ҳуқуқларига тааллуқлидир”.

Эслатиб ўтамиз, Эрон ўз мажбуриятларини қисқартириш чораларини 2019 йил май ойида, АҚШнинг 2015 йилги ядро битимидан чиқиб кетганининг бир йиллиги муносабати билан бошлади. Битим Вена шаҳрида Ислом Республикаси ва «5 + 1» гуруҳига кирувчи давлатлар, жумладан АҚШ, Буюк Британия, Франция, Хитой, Россия ва Германия ўртасида имзоланган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг