Ҳозиргача дунё бўйлаб 299 миллион киши вакцина билан эмланди.

0
1348

 Айни пайтда дунё бўйлаб тарихдаги энг катта эмлаш компанияси давом этмоқда. Bloomberg ахборот агентлиги томонидан тўпланган маълумотларга кўра, ҳозиргача 111 мамлакат бўйлаб 299 миллиондан ортиқ дозадаги вакцина билан одамлар эмланган. Сўнгги кунларда кунига тахминан жаҳон бўйлаб 7. 65 миллион дозадаги вакцина тарқатилмоқда.

Коронавирус энг кўп тарқалган АҚШда ҳозиргача 87.9 миллион дозадаги вакцина тарқатилди. Бу Қўшма Штатларда коронавирусга чалинганларнинг умумий сонидан ҳам кўпроқдир. АҚШда ўтган ҳафтада кунига ўртача 2.16 миллион киши CОVID-19 га қарши эмланган. Агар ваксинация шу зайлда давом этса, америкаликларнинг 75 фоизини икки дозали вакцина билан эмлаш учун тахминан олти ой муддат кетади.

Ҳозирда АҚШда Pfizer ва Moderna компанияларининг тарқатилиши ҳукумат томонидан бошқарилмоқда. Мазкур икки вакцина ҳам икки дозали бўлиб, Қўшма Штатларда шу пайтгача 57.4 миллион киши биринчи дозани қабул қилган бўлса, 29. 4 миллион киши ваксинанинг иккинчи дозасини ҳам олиб бўлган.

Қачон ҳаёт нормал ҳолатга қайтади? Бу мураккаб савол бўлиб, у эпидемиологлар ўртасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Дунёдаги яхши вакциналар вируснинг олдини олишда тахминан 95 фоиз самара берса ҳам, эмлашдан кейин ҳам касаллик тарқалишда давом этишии мумкин. АҚШнинг бош инфексионисти Энтони Фаучиниг айтишича, АҚШ аҳолисининг 70 фоиздан 85 фоизгача бўлган миқдори эмланса, мамлакатдаги ҳаёт одатий ҳолатга қайтиши мумкин бўлади.

Жаҳон миқёсида эса эмлаш даражаси жуда паст. Ҳозирги маълумотларга кўра, кунига кунига ўртача 7. 65 миллион киши эмланаётган бўлиб, бундай суръатда глобал иммунитетга эришиш учун йиллар керак бўлади. Бироқ, эмлаш даражаси доимий равишда ўсиб бормоқда ва яқин вақтлар ичида бошқа компаниялар томонидан ишлаб чиқилган янги вакциналар пайдо бўлиши мумкин.

 Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг